Print this page

Мақолалар

Рўзангиз қабул бўлганининг 13 аломати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ ва аъла аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн


Аллома Шинқитий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Банданинг қилган яхши амалининг қабул бўлгани ёки бўлмагани ғайб иши бўлиб, уни фақат Аллоҳ таоло билади. Аммо солиҳ амалларнинг қабул бўлганининг қуйидаги баъзи аломатлари бор:

  1. Ибодатларга янада кўпроқ рағбат қилиш.

  2. Ибодатлардан роҳатланиш, уларни хушуъ-хузуъ билан адо этиш.

  3. Ибодат асарининг зоҳир бўлиши. Масалан, намознинг фаҳш ва ман этилган ишлардан қайтариши.

  4. Ибодатларни адо этишга муҳаббатли бўлиш. Нафл намозларни кўпайтириш.

  5. Гуноҳ-маъсиятлардан узоқлашиш.

  6. Ибодатлар қабул бўлмай қолишидан хавфда бўлиш. Ужб ва кибрга берилмаслик.

  7. Солиҳ амалларни кўпайтириш. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ: “Аллоҳ бандадан амалини қабул этган бўлса, уни тоат-ибодатга, яна яхшилик қилишга йўллаб қўяди”, деганлар.

  8. Шаввол ойидан 6 кун нафл рўза тутиш.

  9. Ибодатларнинг осон қилиб қўйилиши. Тоат-итоатда бардавом бўлиш.

  10. Кўп дуо қилиш.

  11. Солиҳларни яхши кўриш.

  12. Истиғфор айтишни, зикр қилишни ҳамда Қуръони карим тиловатини кўпайтириш.

  13. Кечалари қоим бўлиш.

Даврон НУРМУҲАММАД

Read 577 times
Tagged under