Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Апрел, 2026   |   8 Зулқаъда, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:01
Қуёш
05:28
Пешин
12:26
Аср
17:13
Шом
19:19
Хуфтон
20:39
Bismillah
26 Апрел, 2026, 8 Зулқаъда, 1447

Набий алайҳиссаломга илк ваҳий нозил бўлган Ҳиро ғори

17.08.2017   24955   1 min.
Набий алайҳиссаломга илк ваҳий нозил бўлган Ҳиро ғори

Ҳиро ғори муборак Макка шаҳридан 3,5 км узоқликда жойлашган. Унинг узунлиги 3,5 метр, энига эса 2 метрни ташкил этади. Ушбу ғорда Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий нозил бўлди. Қуръони каримнинг қуйидаги илк беш оятини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қабул қилиб олдилар:

«Ўқинг (эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) яратган зот бўлмиш Роббингиз исми билан! (У) инсонни лахта қондан яратди. Ўқинг! Роббингиз эса карамлидир.  У инсонга қалам билан (ёзишни ҳам) ўргатди. У инсонга билмаган нарсаларини билдирди», (Алақ сураси, 1-5-оятлар).

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Ҳадиси шариф
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса...

08.01.2025   12294   1 min.
Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, энг афзал амални адо этган бўлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан “Энг афзал амал қайси?” деб сўраганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўз вақтида ўқилган намоз”, деганлар.


2. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, шайтон қулоғига бавл қилмайди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга тонг отганда ухлаб ётиб, намозга турмаган бир киши ҳақида айтишганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унинг қулоғига шайтон бавл қилибди”, деганлар.


3. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, ўша кунги ризқига барака киради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим! Умматимнинг эрта тонгдаги ишларини баракотли қилгин”, деб дуо қилардилар.


4. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, Аллоҳнинг зиммасида бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод намозини ўқиса, Аллоҳнинг аҳди ва омонида (зиммасида)дир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зое қилган ҳолда топмасин”, дедилар.


5. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, жаннатга киради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдод ва аср намозларини адо этса, жаннатга киради”, деганлар.


6. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, мунофиқликдан узоқ бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мунофиқларга энг оғир намоз хуфтон ва бомдод намозларидир”, деганлар.

7. Ким бомдод намозини ўз вақтида ўқиса, бу дунё ва ундаги нарсалардан энг яхшиси эга бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бомдоднинг икки ракати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир”, дедилар.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар