Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Феврал, 2026   |   17 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:10
Қуёш
07:30
Пешин
12:42
Аср
16:02
Шом
17:48
Хуфтон
19:02
Bismillah
05 Феврал, 2026, 17 Шаъбон, 1447

Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

07.08.2018   19823   1 min.
Енгил, аммо савоби улуғ амаллар

Абу Барза Асламий айтадилар: Ё Расулуллоҳ! Мени жаннатга киритадиган амалга далолат қилинг, – дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир одам йўлда ётган тиконнинг олдидан ўтиб қолди. “Албатта, мана шу тиконни олиб ташлайман, бир мусулмон одамга зарар бермасин”, деди. Шунда унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар.

 

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Қачон икки мусулмон учрашиб, қўл олиб сўрашсалар, Аллоҳга ҳамд ва У зотга истиғфор айтсалар, икковлари мағфират қилинади”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

 

– Кимки қилмишига пушаймон бўлиб, узр сўраган одамни кечириб юборса, унинг хатоларини ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни кечиради.

 

– Манзилни сўраганга йўл кўрсатиш ҳам яхшиликдир.

 

– Дўзахдан яримта хурмо садақа қилиб бўлса ҳам сақланинглар! Агар бунга ҳам қодир бўлмасангиз ширин сўз билан сақланинг.

 

– Ҳалол касбдан чарчаб ухлаган одам гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди.

 

– Касал кўргани борувчи одам гўё жаннат боғида юргандек бўлади.

 

– Кимки дуоларим ижобат бўлсин, ташвишларим бошимдан арисин деса, камбағаллар ҳолидан хабар олсин.

 

– Кимки кўзи ожиз одамни қирқ қадам етаклаган бўлса, унинг жаннатга кириши муқаррардир.

 

Садақа сув оловни ўчирганидек хатони (гуноҳни) ўчиради.

 

 

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси

Жаҳонгир ШАМСУТДИНОВ

Ҳадиси шариф
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши якунланди

05.02.2026   1079   1 min.
Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши якунланди

Хабар берганимиздек, 2–4 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида Туркия, Озорбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон уламолари иштирок этди.
Ушбу нуфузли тадбир туркий давлатлар ўртасидаги диний-илмий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ислом фиқҳига оид долзарб масалаларни замон талаблари асосида муҳокама қилишга қаратилди.
Йиғилишда ислом ҳуқуқи ва жамият ҳаётига дахлдор масалалар кенг қамровда кўриб чиқилди. Муҳокамалар жараёнида инсон қадр-қиммати, ер ва мулк муносабатларида адолат тамойилларига амал қилиш, ибодат вақтларини белгилашда умумий ёндашувни шакллантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида замонавий усуллар қўлланилаётган шароитда диний мажбуриятларни адо этиш, шунингдек, янги технологиялардан фойдаланишда шаръий меъёрларни сақлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, меҳмонлар Самарқанднинг бой тарихий ва маънавий мероси билан танишдилар. Асрлар давомида Шарқнинг йирик илмий-маданий марказларидан бири бўлиб келган қадим шаҳарда ислом маданияти, илм-фан ва давлатчилик тараққиёти билан боғлиқ қатор тарихий қадамжоларни зиёрат қилишди.
Мазкур тадбир нафақат фиқҳий масалаларни муҳокама қилиш, балки туркий давлатлар ўртасидаги маънавий яқинлик, ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши якунланди Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши якунланди Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши якунланди Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши якунланди Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши якунланди Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши якунланди Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши якунланди Туркий давлатлар муфтийлар кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъати йиғилиши якунланди
Янгиликлар