МАҚОЛА

Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ яшаган замон ва уни ўраб турган мафкуравий муҳит

Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан сўралди:
- Сиз кимлардансиз?
У зот жавоб бердилар:
- Салафларни сўкмайдиган, қадарга иймон келтирган, аҳли қиблани бирор-бир гуноҳ билан кофирга чиқармайдиганларданман!

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг "Ал-бидая ван ниҳая" китобидан.

Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ Уммавийлар давлатининг авжи тараққий топган, куч-қувватга тўлган даврини ҳам, унинг инқирозга учраш вақтини ҳам кўрди. Шунингдек, у Аббосийлар давлатининг ҳар томонлама ҳукумронлиги ортиб, барча ишларида зафар қозонаётган даврини ҳам топди. Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ Уммавийлар даврида эллик икки йил яшади. Бу вақт ичида у илмий ва фикрий комилликка етиб улгурди. Қолган ўн саккиз йил умрини Аббосийлар давлати вақтида яшади ва бу даврга келиб унинг фикрий одатлари ва илмий йўналишлари қарор топган ва у ўзининг кўплаб натижаларини бераётган эди. Шунга кўра Абу Ҳанифанинг ҳаёти давомида олган илмларининг аксари Уммавийлар даврига тўғри келади. Аббосийлар даври эса, аввал бошлаган ишларининг натижалари хосил бўлиш палласи ҳисобланади.

 

Жаъфархон Суфиев

Тўрақўрғон тумани

"Исҳоқхон тўра" жоме масжиди

имом ноиби

1030 марта ўқилди

Мақолалар

Top