МАҚОЛА

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ

Имоми Аъзам Абу Ҳанифа (р.ҳ.) имомимиз охирги тобеъинлардан бири, бир қанча саҳобаларни кўриш, озгина бўлса-да, улардан сабоқ олиш шарафига муяссар бўлган зотдир. У ислом умматининг энг кўп қисмини ташкил қилувчи фиқҳий мазҳаб имомидирлар. Бироқ, бу зот хусусларида тарқалган гапларнинг сон-саноғи йўқ. Баъзилар ул зотни жоҳил, баъзилари бидъатчи, яна бирлари куфрга нисбат бердилар.


Маълумки, ҳанафийлар эътиқодда мотуридийликка асосланган бўлиб, унинг асли Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллохи алайҳ ақидасига бориб тақалади. Хуллас, мотуридий ва ҳанафийлар Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ сингари имон тасдиқ ва иқрордан иборат, унга амал кирмайди, дейдилар. Шунингдек, уларда имон яхлит ҳисобланади, имон зиёда ҳам бўлмайди, кам ҳам бўлмайди. Хатиб Бағдодий раҳматуллоҳи алайҳ “Тарихи Бағдод” асарида айтишига қараганда, Қози Шарик ибн Абдуллоҳ ан-Нахаъий (р.ҳ.): “Абу Ҳанифа Аллоҳ таолонинг икки оятига куфр келтирган эмиш. Бири, “Намозларини барпо қиладилар ва закот берадилар. Ва мана шу мустаҳкам диндир!(Баййина, 5) ояти каримаси, иккинчиси эса, “Имонни ўз имонлари билан бирга зиёда қилишлари учун ... (Фатҳ, 4) ояти каримасидир. Абу Ҳанифа имонни зиёда ҳам бўлмади, кам ҳам бўлмайди, деб ўйлаган. Яна у намозни Аллоҳнинг динидан эмас, деб ўйлаган”, деб айблаган Астағфируллоҳ!


Мана, “такфир” натижаси, унинг аянчли оқибати! Мусулмонлар билиб-билмай ўз имомларини, исломнинг энг буюк мужтаҳид имомларини ҳам бидъатчиликда, жоҳилликда, кофирликда айбалаганлар. Лекин, шуни фахр билан айтаманки, бизнинг халқлар – Ўрта Осиё халқлари ўз имомларини хор қилган эмаслар, айблаган эмаслар. Уларга жуда катта ҳурмат ва эҳтиром билан таъзимда бўлганлар. Қаерда олим хор бўлган, айбланган, таъна тошлари отилган бўлса, у бошқа юртларда бўлиб ўтган. Ўз имомларини масжидларда турганида қавми билан биргаликда портлатиб юборганлар ҳам, ўзларини мусулмон деб билган минг-минглаб одамларни оммавий қатл қилиб туриб, “Мана, биз ислом давлати қурдик”, деб оламга жар солганлар ҳам бошқа юрт вакилларидир, бу ҳолатдаги аянчли ҳодисалар бизда бўлган эмас. Бунга шонли тарихимиз гувоҳ!

Манбалар асосида Жамалов Нуруллоҳон тайёрлади

1301 марта ўқилди
Другие материалы в этой категории: « Имоми Аъзамнинг тақволари Сохта салафийлик »

Мақолалар

Top