Мақолалар

Ҳаё пардаси кўтарилганда ёхуд тарбияга ким масъул?

“Ўзбекистон овози” газетасида эълон қилинган “Маънавият ва мил[1]лий хавфсизликка тажовуз ёки ижтимоий тармоқлардан бири – Tik Tokдаги ахлоқсизликлар ҳақида мулоҳазалар” мақоласини ўқиб, ўйга толдим. Муаллиф томонидан кўтарилган мавзу сўнгги вақтларда кўрган-эшитган, кузатганларим бўйича якуний хулосага келишимга сабаб бўлди. Сабр-косамга сўнгги томчи сув тушди. Сув тошди...

 Бугун аксар давлатлар мақсад-муддаосида – миллий ғоясида умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойилларга асосланган мафкуралар устуворлик касб этмоқда. Миллий хавфсизлик, сарҳадлар дахлсизлиги бирламчи мақсад ҳисобла[1]нади. Уларда тинчлик ва тараққиёт, инсон ва жамият камолотига хизмат қиладиган умуминсоний ғоялар муҳим саналади. Шунинг баробарида инсон онгида янгича дунёқараш ва тафаккур тарзи шаклла[1]наётган бир даврда муайян кучларнинг мафкура майдонида ҳукмронлик қилиш, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга бўлган интилиши ҳам тобора зўрайиб бормоқда.

Интернет таҳдиди, ахборот урушики[1]бертерроризм, дезинформация, виртуал таъқиблар шулар жумласидандир. Энг ёмони, бугун экстремизм, умуман, вай[1]ронкорлик сафига тобора ёшлар кенгроқ жалб этилмоқда. Аксар вайронкор сайтларнинг фойдаланишга очиқлиги виртуал фирибгарлик учун кенг йўл очиши, шубҳасиз. Ўсмир-ёшларнинг қизиқувчан табиати уларни юқорида тилга олинган турдаги сайт, ижтимоий тармоқларга етаклайди. Ўз навбатида ёшлар онгига кучли руҳий таъсир ўтказади.

Бугун Ўзбекистонда интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг 92 фоизини ёшлар ташкил этиши, аксар ёшларда ахборотни саралаш “фильтри” йўқлиги эътиборга олинса, масаланинг нақадар муҳимлиги ойдинлашади. Бундан ташқа[1]ри, ижтимоий тармоқлар аъзолари сони ҳам ёшлар ҳисобига ошиб бормоқда.

Демак, ёшларни интернет таҳдидларидан ҳимоя қилиш долзарб масала ҳисобла[1]нади. Тезкорлик билан чора-тадбирлар ишланмаса, бу юқумли жазава келгуси ёш авлодни ҳам ўз гирдобига тортишда давом этаверади.

Манбаларда келтирилишича, мавжудотлар орасида фақат одамгина уялганида, ғазабланганда қизарар экан. Бу ҳис инсонга ато этилган экан холос. Аслида, ҳаё, уят – тарбия қилинадиган, ривожлантириладиган фазилатлардан бири. Ҳаё тарбияси қанча давом этса, у шунчалик кучли бўлади. Тарбиянинг давомийлиги, даврийлиги, изчиллиги уларнинг сифати, ҳаётийлигини таъминлайди.

Демак, тарбиянинг илк даври инсон ҳаётининг бошланиши билан белгиланар экан, ёшларга тақдим этилаётган моддий, маънавий озиқ миллий, қадриятларга мос, тарихан тўғрилиги исботланган, аждодларимиз малакаси “кўриги”дан ўтган бўлиши зарур.

Бугун болаларга берилаётган тарбия ҳақида сўз борар экан, қачон, қандай ва қаерда хатоликка йўл очиб бердик?”, деган савол бизни ўйлантиради. Йиллар давомида берилмаган тўғри тарбиянинг натижасини бугун интернет аталмиш ойна кўзимизга кўрсатмоқда.

Замонавий интернет эса ўз фойдаланувчиларига чексиз имкониятларни тақдим қилмоқда, сўнгги йилларда “Тик ток” номли тармоққа ҳам ёшлар қизиқиши ошиб бормоқда. Албатта, ҳар бир ишлаб чиқа[1]рилаётган интернет тармоғининг асосий мақсадларидан бири моддий бойишга қаратилади.

Бу эса ижтимоий тармоқ[1]ларни виртуал фирибгарларнинг май[1]донига айлантирмоқда. Шу сабаб соҳа мутахассисларининг вазифаси, оилада интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантирадиган ҳамда болаларга психологик, маънавий ҳамда жисмоний зарар етказмайдиган, очиқ ва хавфсиз ахборот маконини яратишдан иборат. Бу ўринда ота-она ҳамда фарзандлар ўр[1]тасида ишонч туйғусини мустаҳкамлаш, катталарнинг шахсий ибратини намоён қилиш, айниқса муҳим.

 Юқорида келтирилган интернет тармоғи ёшларни оҳанрабодек ўзига тортаётир. Телефонининг охирги интер[1]нет маблағи қолгунга қадар қайта-қайта, ҳаёсиз, шармандалик тасвирлари билан иштирок этишга “мажбур” этмоқда. Воа[1]жаб! Қизларимиз юзидаги ҳаё пардаси бугун кўтарилгани юракни эзмоқда. Нати[1]жада бу каби тасвирлар асрий қадрият[1]ларимизнинг аҳамиятсиз бўлиб қолишига туртки бераётир.

 Айтишларича, қиз фарзанд туғил[1]са, рўзғорга ризқ кирар, ўғил бола эса ўзи ризқ бўлар экан. Эҳтимол, шу боис оталар қизларни кўпроқ яхши кўришади. Ўрни келганда яна бир гап. Қиз фарзанд оила ор-номуси, таянчи, онаси учун кўмакчи… Бу таърифнинг давоми ҳали узун.

Таассуфки, айрим ота-оналар мана шу ориятини ҳимоя қилмаётгандек, уни ўз ҳолига ташлаб қўйгандек туюлади. На[1]тижа эса маълум: ижтимоий тармоқлар, бекорчиликнинг асираси, “оммавий маданият” гирдоби, ёт таъсирлар ғалабаси, билъакс, қадриятлар қадрсизланишига олиб келади.

 Фикримиз исботини бугун интернет тармоғида фаол бўлган, юриш-туриши[1]дан ўзини “замонавий” ҳисоблайдиган қизларнинг ахлоқсизлик мақоматида кўриш мумкин. Ўта тор ёки калта шим, ярим яланғочлик, маъсумалик ўрнига лоқайд боқадиган, ҳаддан зиёд бўялган кўзлар, юзлар ориятини келтиради. Уларнинг ҳаёсиз гапларидан, бу қизлар, йигитларга нима бўлган? Уларни шайтон йўлдан урганми, бу қизларимиз ниманинг қулига айланмоқда?, деган савол чулғайди хаёлни.

 Муаллиф Сафар Остонов “Наҳотки шулар ўзбекнинг қизлари, аёллари, Ўз[1]бекистоннинг фарзандлари бўлса, деган саволдан юракда қаттиқ оғриқ пайдо бўлади”, деб куюниб ёзади.

Дарҳақиқат, бу ўзбек қизлари шу тахлит отаси ва онаси олдида тармоққа чиқмаяптими? Ориятли акалар, тарбиячи тоғалар, меҳрибон амакилар қани? Ибрат бўлувчи онанинг ўрнини босувчи амма-холалар қаерда қолди? Улар нима билан банд? Уларнинг дарди, қайғуси нима? Тарбиядаги ноқислик оилани, миллатни маънавий таназзулга етаклайди. Шу боис мақола муаллифи фикрларини қўллаб-қувватлайман.

Пайғамбаримиздан ривоят қилинган ҳадисларда келтирилишича, ҳаё иймондан. Яъни, бу икки фазилат ёнма-ёндир. Аллоҳ адашувчининг аввал ҳаёсини, ундан кейингина иймонини олиб қўяр экан. Шунга кўра айтиш мумкинки, инсондан ҳаёнинг кўтарилиши ажиб бир огоҳлан[1]тиришдир. Бундан ташқари, иймоннинг ўз эгаси билан жаннатда ҳам бирга бўлиши эътиборга олинса, ҳаёнинг ҳаётимизда тутган ўрни нақадар муҳимлиги аён бўлади.

 Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни илм-фан, спорт, санъатга бўлган қизиқишини ошириш талаб этилади. Аммо олтинга тенг бўлган вақтларини бекорчи нарсаларга сарфлаётган ёшлар, афсуски, оз эмас, ачи[1]нарли ҳолдир. Ижтимоий тармоқлардан фойдали билим олиш ўрнига маза-мат[1]расасиз, ҳаёсизлик, ахлоқсизлик, жангариликни тарғиб қиладиган видеоларни кўриш, ғарбнинг “оммавий маданияти” таъсирига тушиб, кўр-кўрона тақлид қилаётган ўғил-қизларимизни бу йўлдан қайтаришимиз зарур. Бу каби салбий иллатларга қарши курашда қуйидаги йўналишларга эътибор қаратиш лозим, деб ўйлайман.

– Аввало, газета, журнал, радио, телевидение ва интернет хизматидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш, миллий қадриятларимизни ўзида акс эттирадиган интернет сайтлари, мультимедиа ва роликларни кўпайтириш. Ёшлар онгига ижобий таъсир этувчи мусиқа ва кино санъатининг тарбиявий имкониятларидан фойдаланиш;

 – ёшлар онгини шакллантиришга оид умумбашарий тажрибаларнинг ютуқ ва камчиликларини ўрганиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, бошқа миллатларни ҳурмат қилиш, уларнинг маданияти ва миллий қадриятларига онгли ёндашиш, ижтимоий муносабатларда инсонпарварлик, бағрикенглик ғоялари[1]нинг акс этишига эришиш;

– тарбиявий ва маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда ёшларнинг ис[1]так ва хоҳишларини инобатга олиш;

 – миллий ва умуминсоний қадрият[1]ларнинг уйғунлигига эришиш. Бунда, асрлар оша қон-қонимизга сингиб кетган ота-онани улуғлаш, оилани муқаддас сақлаш, фарзанднинг бурчи, ўзаро меҳр[1]оқибат, иффат, ор-номус, ҳаё каби фази[1]латларга содиқ қолиш;

– миллий интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш. Бунинг учун таълим ва миллий тарбияни ривожлантириш, урф-одат, анъана ва қадриятларни умумбашарий қадриятларга уйғун ҳолда ёшлар дунёқарашининг ажралмас қис[1]мига айлантириш. Ёшларнинг маънавий, сиёсий онгини, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик маданиятини юксалтириш.

Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар[1]нинг қарор топиши, шунингдек, таълим[1]тарбия жараёнида ёшларда миллий ғурур туйғусини шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилиши глобал[1]лашув шароитида тарбия жараёнининг муваффақиятини таъминлайди. Ташқи ва ички таҳдидларга қарши курашда бой маънавиятимиз биз учун нажоткор ва халоскор куч. Асрлар да[1]вомида сайқалланиб келган маънавий[1]ахлоқий қадриятларимиз эса қалқон вазифасини ўтайди. Улар жам бўлса, шубҳасиз, юртимиз буюк, ҳаётимиз фа[1]ровон, қадриятларимиз абадий, ёшлари[1]миз маърифатли бўлади.

Алишер МАДРАҲИМОВ,

Ўзбекистон халқаро ислом академияси

Ёшлар билан ишлаш,

маънавият ва маърифат бўлими услубчиси

1709 марта ўқилди

Мақолалар

Top