Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Ноябр, 2024   |   29 Рабиъус сони, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:35
Қуёш
06:55
Пешин
12:12
Аср
15:36
Шом
17:21
Хуфтон
18:36
Bismillah
01 Ноябр, 2024, 29 Рабиъус сони, 1446

Вайл водийси муштоқ кимсалар

13.05.2017   6977   4 min.
Вайл водийси муштоқ кимсалар

Аллоҳни эсламайдиган сотувчилар молининг синиқ жойини елимлаб яшириш, айби борини тагига қуйиш ёки кимёвий моддалар қўллаш каби усуллар билан харидорни чалғитади. Баъзи бирлари молнинг яроқлилик муддатини ўзгартиради ёки харидорга молни яхшилаб кўришга ёки текшириб ё синаб олишга йўл қўймайдилар. Сифатли ёғга сифати пастроғини, олий нав унга биринчи нав унни аралаштириб сотиш, машинанинг юрган километр рақамларини орқага айлантириб сотиш ва бошқа шунга ўхшашларнинг ҳаммаси ҳаромдир. Бундай савдодан барака кўтарилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Мусулмон мусулмон билан ака-укадир. Ўз ака-укасига айби бор нарсанинг айбини баён қилмай сотиш ҳалол эмас", деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

Яна бир ҳадисда эса: "Олувчи ва сотувчи бир-бирларидан ажрагунларига қадар ихтиёрлидирлар. Агар улар рост ва очиқ савдо қилишсалар савдолари баракали бўлади. Ёлғон ва ҳийлали савдоларидан эса барака кўтарилади", деб умматларини баракага ундаганлар (Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло ўлчов ва тарозига хиёнат қилувчиларни қаттиқ ғазабига олишни қуйидагича баён қилган: «(Ўлчов ва тарозидан) уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай! Улар одамлардан (бирон нарсани) ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга ўлчаб ёки тортиб берган вақтларида эса кам қилиб берадиган кимсалардир» (Мутаффифун сураси, 1-3).

Суддий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келган вақтларида у ерда Абу Жуҳайна деган кимса бор эди. Унинг иккита «микёли» (ўлчов асбоби) бўлиб, бири билан одамларга ўлчаб берар, иккинчиси билан ўзига ўлчаб олар эди. Шу боис Аллоҳ таоло юқоридаги оятни нозил қилди».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Беш иш беш ишга боғлиқ», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, бири иккинчисига боғлиқ бўлган беш иш қайси?» деб сўрашди. «Қайси қавм аҳдини бузса, Аллоҳ уларга душманларини ҳукмрон қилиб қўяди. Аллоҳ нозил этган нарсадан бошқаси билан ҳукм қилса, уларга фақирлик ёйилади. Фаҳш авж олган ерга, Аллоҳ ўлат юборади. Ўлчов ва тарозидан уриб қолса, набототлар ўсмай, бир неча йил қурғоқчиликка дучор бўладилар. Закот бермасалар, ёмғир ёғмай  қўяди», дедилар» (Табароний ривояти).

«Улар  ўзларининг улуғ бир кунда – барча одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик туриб (ҳисоб-китоб қилинадиган, ўрталарида ҳукм этиладиган қиёмат) кунида қайта тирилгувчи эканликларини ўйламайдиларми?!»  Мутаффифин сураси, 4-6).

Бировларнинг ҳақидан уриб қолиш ўғрилик, хиёнат ҳаром луқма бўлиб, бу ишни қилганларга Аллоҳ «вайл» билан таҳдид солди. Вайл – шиддатли азоб, бошқа бир ривоятда айтилишича, жаҳаннамдаги водий бўлиб. Агар унга дунёдаги тоғлар туширилса, тошлари эриб кетади.

Салафлардан бири айтган экан: «Ҳар бир (ўлчов асбобида) ўлчовчи ва (тарозида) тортувчи кишининг дўзахий эканига гувоҳлик бераман. Чунки Аллоҳ сақлаганлардан ташқари, бирон кимса саломат қолмайди бундан».

Солиҳлардан яна бири айтади: «Бир беморни кўргани бордим. Ўлими яқинлашиб, ўзини билмай ётган экан. Унга ҳар қанча «Шаҳодат» калимасини талқин қилсам ҳам, тили ҳеч айланмасди. Ўзига келгач: «Биродар, шаҳодатни шунча талқин қилсам ҳам, тилингиз сира айланмади-я. Тинчликми ўзи?» деб сўраган эдим, «Тарозининг тили (палласи) тилимни босиб, гапиртирмай қўйди», деди. «Нима, тарозидан уриб қолармидингиз?» дея сўраган эдим, «Йўқ, Аллоҳга қасамки, ундай эмас. Бироқ вақтида тарозимнинг тўғрилигини текшириб турмас эдим», деб жавоб берди».

Тарозининг тўғрилигига эътибор бермаган кишининг ҳоли шу бўлса, уриб қоладиганларнинг аҳволи қандай бўлар экан?!

Мустафо ЮНУСХЎЖАЕВ,

Тошкент ислом институтининг  4-курс талабаси

Мақолалар
Бошқа мақолалар

Диндан узоқлашишнинг оқибати

31.10.2024   9751   1 min.
Диндан узоқлашишнинг оқибати

Диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст қилувчи ичкиликларга қизиқиш ортади, оилага, соғлом турмуш тарзига рағбат йўқолади, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларга ҳам футур етади, иқтисодий ҳаёт эса рибо ва қимор билан тўлиб-тошади. Оқибатда гуноҳлар кескин кўпайиб кетади.

Шу боис инсон доимо динга эҳтиёж сезади ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди! 

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан