Версия для печати

Мақолалар

Динда саволим бор: Хўроз жинларни кўрса кўп қичқириши рост-ми?

— Бизнинг хўрозимиз қўшниларни хўрозидан кўп қичқиради. Кўп йиллар олдин бир одам ҳовлимизга келиб, ҳовлиларингни тозаланглар, жинлар жойлашиб олган, деган эди. Хўроз жинларни кўрса кўп қичқириши рост-ми?

— Бу сўзларни нотўғрилигини қуйидаги ҳадис тасдиқлайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Вақтики хўроз қичқирганини эшитсангиз Аллоҳ таолонинг фазлини сўранг, чунки хўроз фариштани кўрганда қичқиради. Вақтики эшакни ханграганини эшитсангиз Аллоҳдан паноҳ тиланг, чунки эшак Шайтонни кўрганда ханграйди”, деганлар. Демак, хўроз қичқирган пайтда шумланиш ўрнига ушбу ҳадисда келган дуони айтишимиз лозимдир.

 

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

2786 марта ўқилди