— Бугун баъзи бировлар eган-ичган овқатларини расмга олиб, уларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиради. Бу мақтанчоқлик ва кибрга кирган бўлиб қолмайди-ми?
— Киши ҳар бир қилган ишини ва ҳар бир гапирган гапини қиёматда ҳисоб қилиниши аниқ бўлган амалларидан деб билса, беҳуда нарсалардан ўзини тияди. Айниқса, кишини жойлаштирадиган расмлари неъматлардан маҳрум бўлганларнинг қалбига озор бериши мумкин бўлса, мутлақо одобсизлик бўлади. Бу иш бошқа тарафдан риё ва манманликка ҳам сабаб бўлади. Ҳасан Басрий: “...таоми билан мақтанадиганлар бизни мажлисларимизга яқинлашмасин”, деганлар.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қалбида бир дона хантал уруғи оғирлигида кибри бор одам жаннатга кирмайди", дедилар.