Марвазийдан ривоят қилинади: «Солиҳ зотлардан бири бўлмиш Абу Абдуллоҳнинг ҳузурига Иброҳим Ҳасрийни олиб кирдим. У Абу Абдуллоҳга: «Онам сизни тушларида кўрибдилар. Сиз ҳақингизда бир қанча яхши гапларни айтиб, жаннатни ҳам зикр қилиб ўтдилар», деди.
Абу Абдуллоҳ шундай деди: «Эй дўстим, Саҳл ибн Саломага ҳам одамлар шундай гапларни айтаверганидан фитналаниб, охир-оқибатда қон тўкилишигача етиб борди. Туш мўминни хурсанд қилса қилсин, лекин уни алдаб қўймасин».
«Солиҳлар гулшани»
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким таҳорат қилиб бўлиб:
أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ
«Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар (Имом Муслим ривоятлари).
اللهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِيْنَ وَاجْعَلْنِي مِنَ الْمُتَطَهِّرِينَ.
Имом Термизий «Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» калимасини зиёда қилганлар.