Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
Нуриддин домла Холиқназаров
Самарқанд вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг “Эй бандаларим” номли янги китобига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди.
Мазкур маърифий анжуманда вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров, шаҳар ва туман бош имом-хатиблари, шунингдек Ургут туманида хизмат қилаётган имом-хатиблар иштирок этдилар.
Тадбир давомида Хайрулло домла Саттаров Муфтий ҳазратларининг ушбу асари ҳақида батафсил маълумот берди. У кишининг таъкидлашича, “Эй бандаларим” китоби қалб тарбияси, маънавий юксалиш ва инсоннинг исламий ахлоқ-одобини юксалтиришга қаратилган муҳим манба ҳисобланади. Шунингдек, асарнинг ўзига хос мазмун-моҳияти, тарбиявий аҳамияти ва ўқувчига берадиган руҳий таъсири ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тақдимот маърифий мулоқотлар ва китоб атрофидаги фикр алмашинувлар билан давом этди.