Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Сентябр, 2024   |   16 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:49
Қуёш
06:08
Пешин
12:22
Аср
16:37
Шом
18:28
Хуфтон
19:42
Bismillah
19 Сентябр, 2024, 16 Рабиъул аввал, 1446

Нишонга урилган гаплар: “Иши юришмаган одамгина ҳасад қилади”

17.03.2020   1410   1 min.
Нишонга урилган гаплар: “Иши юришмаган одамгина ҳасад қилади”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

 

Эй Роббим! Бизни ҳисоб қилинмасдан ва азобга йўлиқмасдан Жаннатингга кирувчи бандаларингдан қилгин, омин!

*****

Момақалдироқ гумбурлаганда, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Раҳматининг овози шунчалик бўлса, азобининг овози қандай экан?!» дедилар.

*****

Учта нарса сиздан пул талаб қилмайди:

  1. Инсонларнинг юзига табассум билан боқиш.
  2. Инсонларнинг орасида саломни кенг ёйиш.
  3. Ёқимли сўз.

“Ховатир роқия журнали”

*****

  • Ноқис одамгина ичиқоралик қилади.
  • Иши юришмаган одамгина ҳасад қилади.
  • Мунофиқ одам ғийбат қилади.
  • Заиф одамгина фитна чиқаради.
  • Бекорчи, ичи бўш одамгина сафсата сотиб, маҳмадоналик қилади.

*****

Муваффақиятсизликка учраганлар икки қисмга бўлинади:

  1. Бирор иш қилмай, фақат ўйлайдиганлар.
  2. Ҳеч ўйламасдан иш қиладиганлар.

 

Интернет материалларидан тўплаб,

таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат!

18.09.2024   1221   1 min.
Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат!

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фуқароларни қабул қилиш куни этиб белгиланган. Ушбу хайрли анъана Рабиул аввал (мавлид) ойида ҳам қизғин давом этмоқда. 


Бугун, 18 сентябрь, фазилатли чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Диний идорага мурожаат ва таклифлар билан келган фуқароларни қабул қилди.


Қабулда юртимизнинг турли ҳудудларидан, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент, Андижон,  Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келган ҳар бир фуқаронинг шаръий масала, умра сафари, диний таълим, Қуръон курслари ва моддий ёрдам каби масалалардаги арз, муаммо ва таклифлари тингланди ва уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўрилди.


Хусусан, оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. Масжид ва имомлар фаолияти, диний таълим ва умрага оид мурожаатлар кўриб чиқиш учун Идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.


Самимий қабулдан мамнун бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига ўз ташаккурларини изҳор этдилар.


Бу каби қабул жараёнлари ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликларида ҳам амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат!
Ўзбекистон янгиликлари