muslim.uz

muslim.uz

Четверг, 07 Июль 2022 00:00

Кибрнинг аломатлари (видео)

Мўйи муборак Уккоша жоме масжиди | Илҳомжон домла Умаржон ўғли

Четверг, 07 Июль 2022 00:00

Хурсандчилик байрами

Ҳайит кунлари бутун диёримизни илоҳий бир файз қамраб олади. Одатда ушбу кунда ҳамма бир-бирини улуғ айём билан муборакбод этади. Бу улуғ байрам кунлари кўнгиллар равшан, кайфиятимиз чоғ, нигоҳларимиз қибла, яъни муқаддас Каъбага қараган.

Яратганнинг фазлу карамидан умидвор ҳолда, ҳайит намозини адо этгандан сўнг қурбонлик амалини бажаришга киришамиз. Қурбонлик қилиш берилган неъматларнинг шукронасини адо этиш ва нафсоний иллатлардан покланиш ҳамда банданинг Яратувчиси амрига итоати ва тақвосини намоён этади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: “Қурбонлик қилиш чиройли амаллардандир. У бандани дунёда балолардан ва охиратдаги офатлардан озод этади. Ҳайит намозини ўқиб, қурбонлик сўйган мўминлар менинг умматимдандир”, деганлар (Имом Муслим ривояти).

Ҳайит хурсандчилик байрами. Унда ота-она ва аҳли оила, фарзандлар ширин сўз ва ҳадялар билан қувонтириш, шунингдек, кексаларни, заиф ва бетобларни зиёрат қилиб ҳолидан хабар олиш, совғалар улашиш каби қалбларга сурур бағишлаш динимизда мақталган амаллардан. Зеро, ҳайит куни динимизда рухсат этилган, кўнгилни кўтарадиган барча ишларни қилиш лозим.

Баъзи жойларда ҳайит кунлари исрофгарчиликка сабаб бўладиган турли маросимлар ўтказиш ёмон анъанага айланиб қолган. Яқинлари вафот этган ва никоҳ тўйлари ўтган оилаларда “янги ҳайит”, “ҳайит йўқлови” каби маросимлар бидъатдан бошқа нарса эмас. Булар шариатимизда йўқ. Ҳайит кунидаги исрофгарчилик, хурсандчилик байрамини аза ва йиғи-сиғига айлантириш мусулмонларга муносиб эмас. Унга кетадиган маблағ ва неъматларни муҳтож, фақир-мискин, етим-есир, бева-бечораларга тарқатиш жуда катта хайрли иш саналади!

Қурбон ҳайити – мусулмонларнинг шоду-хуррамлик, кўнгил олиш, меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш, бир-бири билан дийдорлашув байрамидир. Уни шариат талабларига мувофиқ, ҳушкайфиятда ўтказиш мақталган амаллардан.
Ҳайит байрами кунида бирор сабабга кўра аразлашган, гина-кудуратли таниш-билишлар ҳам бир-бирига қучоқ очса, ўзаро узр сўрасалар мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки кечиримли ва меҳр-шафқатли бўлиш ҳар бир мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Одилжон Нарзуллаев,
Янгийўл туманидаги “Имом Султон”
жоме масжиди имом-хатиби

«Wostok» (Берлин) журнали. 25 йилдан ортиқ вақт давомида чоп этиб келинаётган Германиянинг «Wostok» ихтисослаштирилган ҳар чораклик журналида "Диний сиёсат - барқарорлик ва хавфсизлик омили" мақоласи чоп этилди, хабар бермоқда ЎзА.

Мақолада қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев 2016 йил декабрь ойида лавозимга киришганидан сўнг мамлакатда муҳим ўзгаришлар рўй берди ва кўплаб соҳаларда, жумладан, диний-маърифий соҳада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

"Ҳар бир конфессия тарафдорлари ўз динларига эркин ва тўсиқсиз эътиқод қилишлари учун барча шароитлар яратилган", дейилади мақолада. Диндорлар масжидларда, черковларда, ибодатхоналарда бемалол ибодат қилишади, рўза тутишади ва ҳаж амалларини бажаришади. Диний ташкилотлар мулкка эгалик қилиш, адабиётларни нашр этиш, ўз диний хизматчиларини ўқитиш ва муқаддас жойларга ҳаж зиёратларини ташкил этиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон миллий қонунчилиги билан кафолатланган виждон эркинлиги барча фуқаролар – 138 миллат ва этник гуруҳ вакилларининг диний эҳтиёжларини қондириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб берди".

Нашр маълумотларига кўра, БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳиднинг 2017 йил октябрь ойида Ўзбекистонга ташрифи ортидан дин соҳасида чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш бўйича алоҳида ҳужжат қабул қилинган. "Махсус маърузачи диний ташкилотлар фаолиятини рўйхатга олиш ва амалга ошириш тартибларини соддалаштириш, шунингдек, мамлакатда диний таълим тизимини такомиллаштириш борасида эришилган ютуқларни қайд этди, - деб ёзади немис матбуоти. - 2018 йилда диний эркинликларни таъминлаш соҳасидаги вазият сезиларли даражада яхшиланганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон 2006 йилдан буён сақланиб келаётган "Алоҳида хавотирдаги давлатлар" рўйхатидан чиқарилди. 2020 йил декабрида АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликларни таъминлаш бўйича "Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати"дан чиқариб ташлади".

Мақола якунида, умуман олганда, Ўзбекистоннинг динлараро мулоқот ва жамиятдаги диний бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсати барқарорлик ва хавфсизликнинг муҳим омили эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

  1. Бу кун қилинган дуолар энг афзал дуодир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дуоларнинг яхшиси арафа кунидаги, мен ва мендан олдинги набийларнинг “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр”, деб айтган дуосидир”, дедилар.

Маъноси: “Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодирдир” (Имом Термизий ривояти).

 

  1. Бу кундан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Арафа куни, Аллоҳ бандаларни дўзахдан кўп озод қилганчалик бошқа бирор кун йўқ!” (Имом Муслим ривояти).

Аллоҳим! Бизларни, ота-оналаримизни, фарзандларимизни, аёлларимизни, дўстларимизни ва барча мўмин-мусулмонларни жаҳаннам оловидан асра!

 

  1. Бу куннинг бомдод намозидан бошлаб такбир айтилади. “Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд”.

 

  1. Бу кун тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги ва ундан кейинги йиллардаги гуноҳларга каффорот бўлади деб Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Страница 1 из 1236

Мақолалар

Top