Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
16 Ноябр, 2025   |   25 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:50
Қуёш
07:12
Пешин
12:13
Аср
15:22
Шом
17:07
Хуфтон
18:22
Bismillah
16 Ноябр, 2025, 25 Жумадул аввал, 1447

Савол-жавоб: Маҳрнинг ози қанча ёки бир дирҳам неча грамм?

10.07.2018   17787   1 min.
Савол-жавоб: Маҳрнинг ози қанча ёки бир дирҳам неча грамм?

Cавол: Масжидимиз имомининг айтишича, маҳрнинг энг ози ўн дирҳам экан. Унинг пулимиздаги қиймати неча сўм бўлади?

Жавоб: Бизнинг мазҳабимизда маҳрнинг энг оз миқдори ўн дирҳам кумуш деб белгиланган. Кўпининг эса чеки йўқ, аммо ҳадиси шарифларда маҳрнинг ҳам озига қаноат қилган аёллар мақталган.

Бир дирҳам замонавий ўлчовда 3,12 граммдир, уни ўнга кўпайтирсак 31,2 грамм бўлади. Никоҳ шартномаси тузилаётганида 31,2 грамм кумушнинг қиймати сўмда қанча бўлса, ўша маҳрнинг энг кам миқдори бўлади. Бундан маҳрга ана шу миқдордан ортиқ бериб бўлмас экан, деган хулоса чиқмайди. Динимиз жамиятнинг барча қатлами манфаатини тенг ҳимоя қилгани учун уларнинг энг камбағалига ҳам малол келмайдиган миқдорни белгилаган. Кимнинг шароити кўтарса, бундан кўпроғига қодир бўлса, кўпроқ ҳам бераверади.

Фиқҳ
Бошқа мақолалар

Халқаро анжуман: бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди

15.11.2025   8222   1 min.
Халқаро анжуман: бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди

Бугун, 15 ноябрь куни "Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида "Ўзбекистон – бағрикенг диёр" мавзусида халқаро илмий-амалий конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Русланбек Давлетов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори академик Акмал Саидов қатнашди. Шунингдек, хорижий мутахассислар, дипломатик корпус вакиллари, диншунос-экспертлар, исломшунослар, шунингдек, жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, диний конфессия етакчилари ва миллий маданий марказлар вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар иштирок этди.

Сўзга чиққан нотиқлар томонидан турли маданият ва дин вакилларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, улар ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси юксак эътироф этилди. Кўп миллатли халқимиз  қадимдан бағрикенглик ва меҳмондўстлик фазилатлари билан танилгани, қайси жамиятда аҳил-иноқлик мустаҳкам қарор топган бўлса, ўша жамиятда ўзаро ҳурмат ва дўстона муносабатлар ривожланиши, инсонлар тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини алоҳида таъкидладилар. 
Очилиш маросимидан сўнг конференция ўз ишини учта шўъбада давом эттирди. Ҳар бир шўъбада диний бағрикенглик, ижтимоий барқарорлик, таълим ва маънавий-маърифий жараёнларга оид долзарб мавзулар атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Халқаро анжуман: бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди Халқаро анжуман: бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди Халқаро анжуман: бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди Халқаро анжуман: бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди Халқаро анжуман: бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди Халқаро анжуман: бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди Халқаро анжуман: бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди Халқаро анжуман: бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси эътироф этилди