Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
31 Октябр, 2025   |   9 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:33
Қуёш
06:53
Пешин
12:12
Аср
15:38
Шом
17:24
Хуфтон
18:37
Bismillah
31 Октябр, 2025, 9 Жумадул аввал, 1447

Ҳаж ибодати турлари

29.07.2016   15111   1 min.
Ҳаж ибодати турлари

Ҳаж ибодати уч турлидир:

  1.  Қирон;
  2. Таматтуъ;
  3. Ифрод.
  4. Қирон – луғатда жамлаш, қўшиш деган маънони англатади.

 Истилоҳда эса: Мийқотдан ҳаж ва умрани бирга адо этиш учун ният қилиб, эҳромга киришдир.

 Мийқотда ҳаж ва умра учун баравар эҳром боғлаш бўлиб, ҳожи умра ва ҳаж амалларини бажариб бўлганидан кейин, қурбонлик кунлари шайтонга тош отиб, қурбонлик қилиб, соч олдиргандан кейин эҳромдан фориғ бўлади. Сўнг  яна умра қилмоқчи бўлса, умра учун қайта эҳром боғлайди, яъни бу умра қиронга боғлиқ эмас.

  1. Таматтуъ – луғатда фойдаланиш, ҳузур қилиш деган маънони англатади.

 Истилоҳда эса: ҳаж қилмоқчи  бўлган киши аввал умрани адо этиб, эҳромдан чиқиб, ҳаж вақтига қадар эҳром ман қилган нарсалардан фойдаланиш ва ҳаж вақти (Зулҳижжанинг саккизинчи куни) бўлганда ҳажни ният қилиб, эҳромга кириш тушунилади. Кўпчилик учун осон ва қулайлигини инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши томонидан юртимиз ҳожилари таматтуъ ҳажини адо этишлари тавсия қилинган.

  1. Ифрод луғатда – ажратиш, яккалатиш маъносини англатади.

 Истилоҳда эса: фақат ҳажнинг ўзи учун ният қилиб, эҳромга кириш тушунилади.          

Ҳаж ва умра
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа)

30.10.2025   3260   2 min.
Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа)

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент ислом институтида “Долзарб ақидавий ва замонавий фиқҳий масалаларга оид тадқиқотлардаги ёндашувлар” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Унда соҳада фаолият юритаётган олимлар, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар бевосита ва Zoom дастури орқали масофадан туриб иштирок этишди. 

 

Дастлаб институт ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун домла Ғафуров сўзга чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда диний соҳага алоҳида эътибор қаратилаётгани, айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан таълим ва илмий тадқиқот йўналишида қилинаётган ўзгариш ва янгиликлар нафақат юртимиз, балки халқаро даражада эътироф этилаётгани, мана шундай илмий-амалий анжуманлар доимий ўтказилаётгани, олий маъҳадда магистратура таълим босқичи ва модул таълим тизими йўлга қўйилгани бунинг ёрқин далили эканини қайд этди. 

 

Сўзга чиққан Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, тарих фанлари доктори, профессор Давронбек Махсудов анжуман мавзуси бўлган ақида ва фиқҳий масалалар бугунги кундаги энг долзарб замонавий масала эканини таъкидлаб, ҳозирда мазкур институт ҳам академик даражага кўтарилиб, ушбу икки йўналиш бўйича илмий даражага эга малакали мутахассислар етиштириб чиқараётгани, улар диний соҳани турли йўналишларида фаолият юритиб, халқимиз маърифатиини ошириш, жамиятимиз барқарорлигига муносиб ҳисса қўшиб келаётганини эъттироф қилди. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ўз нутқида бугун аҳолимиз фаровонлиги ҳар жиҳатдан ортиб бораётгани, бу ўз навбатида диний соҳа, айниқса, фатво масаласига ҳам таъсир қилиши мумкинлиги, хусусан, уламолар таъкидлаган макон ва замон, урф-одат каби 10 дан зиёд сабабларга қараб такомиллашиб бориши, айни масалаларда соҳа мутахассисларининг бир жойга тўпланиши катта натижаларга сабаб бўлишини алоҳида таъкидлади. 

 

Диний идора Фатво маркази бош мутахассиси Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов пластик жарроҳлик амалиётига оид шаръий ҳукмларни баён қилди. Шунингдек, анжуманда олимлар, профессор-ўқитувчилар, ёш тадқиқотчилар “Ёт ғоялар таъсирига тушган шахсларни реабилитация қилиш масалалари”, “Электрон савдога оид замонавий фиқҳий масалалар”, “Мотуридия таълимотининг асослари ва хусусиятлари” ва бошқа мавзулар муҳокама қилинди. 

 

Конференция доирасида муҳокама қилинган Қуръоншунослик, ҳадисшунослик, фиқҳ, калом илми ва ақида йўналишига оид 70 дан ортиқ мақолалар махсус илмий тўпламга киритилиб, талаба-ёшлар ва жамоатчиликка тақдим этилади. 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа) Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа) Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа) Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа) Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа) Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа) Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа) Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа) Замонавий диний масалалар анжуман диққат марказида бўлди (фотолавҳа)
Ўзбекистон янгиликлари