Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Сентябр, 2024   |   17 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:50
Қуёш
06:09
Пешин
12:21
Аср
16:35
Шом
18:26
Хуфтон
19:40
Bismillah
20 Сентябр, 2024, 17 Рабиъул аввал, 1446

Набий алайҳиссаломнинг аҳли байтлари ҳақларидаги салафий ваҳҳобийларнинг жиноятлари

17.03.2022   967   2 min.
Набий алайҳиссаломнинг аҳли байтлари ҳақларидаги салафий ваҳҳобийларнинг жиноятлари

1926-йил ваҳҳобийлик ҳаракати тамонидан жаннатул Бақеъ қабристонидаги мақбара гумбазларини бузиб теккислаш ишлари бошланди.

Бунинг оқибатида Набий алайҳиссаломнинг улуғ аҳли байтлари қабрлари харобага айлантирилди.

Ушбу нодир сурат Мадинаи мунавварада жойлашган жаннатул Бақеъ қабристонида қўним топган аҳли байт алайҳимуссаломларнинг мақбара гумбазларидир.

Уларга Аллоҳнинг солату саломлари бўлсин.

1-катта гумбаз. Унинг остида:

Саййида Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо (отасининг онаси) ва Саййидимиз Аббос ибн Абдул Муттолиб,

Саййидимиз Ҳасан ибн Али,

Саййидимиз Али Зайнул Обидийн,

Саййидимиз Муҳаммад Боқир ибни Али,

Саййидимиз Жафару Содиқ розияллоҳу анҳумлар ётибдилар.

2-гумбаз остида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари:

Саййида Зайнаб,

Саййида Руқайя,

Саййида Умму Кулсум розияллоҳу анҳумлар.

3-Мўминлар оналарининг гумбази. Унда:

Саййида Ҳадижа ва саййида Маймуна розияллоҳу анҳумолардан бошқа барча оналаримиз дафн этилганлар.

4-Бани Ҳошим гумбази. Унда:

Уқайл ибн Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Абу Толиб, Абу Суфён ибн Ал-Ҳорис ибн Абу Толиблар ётибдилар. Аллоҳ уларнинг барчаларидан рози бўлсин.

5-гумбаз. Унда:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўғиллари саййидимиз Иброҳим ва бир қанча саҳобалар улардан:

Саййидимиз Усмон ибн Мазъун,

Саййидамиз Фотима бинту Асад,

Саййидимиз Саъд ибн Абу Ваққос,

Саййидимиз Абдураҳмон ибн Авф,

Саййидимиз Асъад ибн Зирора,

Саййидимиз Ханис ибн Хузофа,

Саййидимиз Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумлар ётибдилар.

6-Имом Молик ва у кишининг шайхи имом Нофеъ гумбази.

7-Усмон ибн Аффон гумбази.

8-9-гумбазлар. Унда улуғ саҳобалардан:

Саъд ибн Муоз, Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳумлар дафн этилган.

Аллоҳ барчаларидан рози бўлсин.

МАҚОЛА
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Қарзни узмаслик зулмдир (2-қисм)

20.09.2024   105   2 min.
Қарзни узмаслик зулмдир (2-қисм)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Агар қарздор бўлсангиз, уни узишга шошилинг!

Агар бир инсон қарз олишга ўта мажбур бўлиб қолса, қарз олаётганида узиш ниятида бўлиши шарт. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки бировдан қайтариб бериш ниятида қарз олса, Аллоҳ унга қарзини узишга ёрдам беради. Кимки молига талофат етказиш мақсадида олса, Аллоҳ унинг ўзига талофат етказади”, деганлар.

Шунинг учун, қарздор қарзни яхши ниятда олиши лозим.

Зиммасида қарзи бор одам Исломнинг рукни бўлган – ҳаж амалини адо этишга қарз олиб, эътибор беринг, ҳатто фарз ибодатни бажаришга динимиз буюрмаган. Балки қарзни узиш ёки қарз олган одамдан рухсат сўраш талаб этилади.


Бой одамнинг қарзни узмаслиги зулмдир

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бой (қодир) бўлатуриб қарзни кечиктириш зулмдир”, деганлар.

Ким қарзни қайтаришга имкони бўла туриб, қарзини узмасдан, қарз берган одамни “Худа хоҳласа бераман” деб сарсон қилса, унга зулм қилган бўлади. Бундай ҳолатлар бугунги кунда нафақат инсонлар, балки йирик ташкилот ва муассасалар ўртасида ҳам кўп кузатилмоқда.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарз олганларми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жуда зарур бўлган ҳолатдагина қарз олганлар. Масалан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда бўлганларида саҳобаларнинг биридан қарз олганлар. Мадинадага қайтганларида дарҳол қарзларини қайтариб, саҳобанинг ҳаққига: “Аллоҳ молингга ва ақлингга барака берсин”, дуо қилганлар ва “Қарзнинг ҳаққи – уни қайтариш ва Аллоҳга ҳамд айтиш”, деганлар.

Бугунги кундачи? Қарз олган одамдан ялиниб ўз қарзингизни сўрайсиз, гўёки ундан ўз ҳаққингизни эмас, эҳсон сўраётгандек бўласиз. Борди-ю, қарзингизни қайтарса ҳам, худди сизга яхшилик қилаётгандек, қовоғини солган ҳолатда, сиздан раҳмат айтишни талаб қилгандек ўзини тутади. Аслида қарздор одам сизга ташаккур айтиши, ҳаққингизга дуо қилиши керак. Зеро, қарздор одамнинг одоби шундай бўлади.

Қолаверса, шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарзни гўзал ҳолатда узиш билан бирга, зиёдаси билан қайтарганлар.

Давоми бор...

1-қисм

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар