Мақолалар

Ризқдаги бараканинг 29 омили
  1. Таомни биргаликда ейишда барака бор (Ибн Можа ривояти).
  2. Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади (Ибн Можа ривояти).
  3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг, ўртасидан еманг (Термизий ривояти).
  4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор (Табароний ривояти).
  5. Таомдан олдин ва кейин қўлларни ювиш уйдаги баракани орттиради (Шайба ривояти).
  6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди (Дайламий ривояти).
  7. Асалда барака ва шифо бор (Ғофилин ривояти).
  8. Сиркада, сутда, хурмода барака бор (Ибн Можа ривояти).
  9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси ортади, рози бўлмаганнинг баракаси камаяди (Аҳмад ривояти).
  10. Олди-сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кеткизади (Муслим ривояти).
  11. Тижоратда барака бордир, унга ёлғон, хиёнат аралашса, барака кетади (Бухорий ривояти).
  12. Барака буюкларингизда (Рафиий ривояти).
  13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракотидандир (Ибни Асокир ривояти).
  14. Қиз бола баракотлидир (Дайламий ривояти).
  15. Боласиз уй баракасиздир (Абушайх ривояти).
  16. Уйнинг яхшилиги ва баракоти кўпайиши учун уйга кирганингда уй одамларига салом бергин (Ҳаротий ривояти).
  17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради (Термизий ривояти).
  18. Қуръон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади, Қуръон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади (Доримий ривояти).
  19. Мусофир мингта барака ва мингта раҳмат билан келади (Нисобул ахбор ривояти).
  20. Уйидан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади (Баззор ривояти).
  21. Йўлчиликка чиқиб, биродари билан видолашгач, уларнинг дуоси билан баракага эришади (Дайламий ривояти).
  22. Ота-онасига хизмат қилганларнинг умри баракали, уларга қарши борганларники баракасиз бўлади (Ислом ахлоқи ривояти).
  23. Муҳаммад исмли уй ва жойда барака бўлади (Дайламий ривояти).
  24. Бомдод намозининг суннатини уйда ўқиш, ризқнинг баракотига сабаб бўлади (Имоду Ислом ривояти).
  25. Намоз ўқийдиган кишининг ризқи баракали бўлади (Кутуби Ситта ривояти).
  26. Ваъдали олди-сотдида, қарзни беришда ва арпа аралаштирилган нонда барака бор (Ибн Можа ривояти).
  27. Уйда чиқиндиларнинг бўлишлиги баракасизликка сабаб бўлади (Дайламий ривояти).
  28. Фосиқ ва судхўрларнинг даромадида барака бўлмайди (Дайламий ривояти).
  29. Бир жамоада бири гапириб турганда қолганлари тинч турмаса, у жой баракасиз бўлади (Байҳақий ривояти).

Mehrob.uz

Read 1589 times

Мақолалар

Top