Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
14 Апрел, 2026   |   25 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:22
Қуёш
05:46
Пешин
12:28
Аср
17:05
Шом
19:06
Хуфтон
20:22
Bismillah
14 Апрел, 2026, 25 Шаввол, 1447

Динда саволим бор: Ўлган одамнинг йили ўтмасидан тўй қилсак, қандай бўларкан?

07.10.2021   1907   1 min.
Динда саволим бор: Ўлган одамнинг йили ўтмасидан тўй қилсак, қандай бўларкан?

— Оиламизда кетма-кет ўлим бўлди. Ўтган йили икки опам, яқинда эса яна бир опам бирин-кетин оламдан ўтишди. Бизга баъзи кишилар буни “ўлик чақирибди, хонадонингизда тез тўй қилиб юборинглар, ирими шунақа”, дейишяпти. Лекин ўлган одамнинг йили ўтмасидан тўй қилсак, қандай бўларкан? Умуман, шундай ирим бор-ми?

— Оилада кетма-кет ўлим бўлиши Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. “Ўлик чақирди”, деган гап йўқ. Бу бидъат-хурофотдир. Шариатимизда ўлик чиққан хонадонда бир йилгача тўй қилиб бўлмайди, деган гап ҳам йўқ. Вафот этган одамнинг яқинлари у учун уч кун мотам тутадилар. Фақат эри ўлган аёл тўрт ой-у, ўн кун аза тутади. Шундай экан ўлик чиққан хонадонда бир йил ичида тўй қилишга монеълик йўқ. Аммо “Тўй қилиб юборилса, ўлик чиқиши тўхтайди”, деб эътиқод қилиш иймонга футур етказади. Валлоҳу аълам.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Рўзғорда етишмовчилик бўляптими?

09.12.2025   7753   1 min.
Рўзғорда етишмовчилик бўляптими?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Мишарий Харроз раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Нолияпсанми?

Ҳовли-жойинг торлик қиляптими?

Ёки яшашинг ва турмушингдаги мушкулотлар кўпми?

Ёки уйингдаги эҳтиёжларинг тез тугаб қоляптими?

Ёки оиланг, рўзғорингда етишмовчилик бўляптими?

У ҳолда сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқиган қуйидаги дуоларини далолат қиламан. Уни тажриба қилиб кўриб, шахсий ҳаётимда ажиб таъсирини кўрганман:

اللهم اغفر لي ذنبي ووسع لي في داري وبارك لي في رزقي

Ўқилиши: Аллоҳуммағфирлий занбий, ва вассиъ лий фий дарий, ва барик лий фий ризқий.

Маъноси: Аллоҳим, гуноҳларимни кечир. Ҳовлимни кенг қил ва ризқимга барака бер.

Бунга риоя қиларкансан, тез орада уйингдаги ҳолатни ўзгаришини кўрасан, иншааллоҳ".

Мақолалар