Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Апрел, 2026   |   20 Шаввол, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:32
Қуёш
05:54
Пешин
12:30
Аср
17:02
Шом
19:00
Хуфтон
20:16
Bismillah
09 Апрел, 2026, 20 Шаввол, 1447

Динда саволим бор: Майитни қабрга қўйгандан кейин, қўлга тупроқ олиб сочиш шариатда борми?

10.11.2021   5422   1 min.
Динда саволим бор: Майитни қабрга қўйгандан кейин, қўлга тупроқ олиб сочиш шариатда борми?

— Бизда майитни қабрга қўйгандан кейин ёшми-қарими, ҳамма одамлар қўлига тупроқ олади-да қабр атрофида 3 марта айланиб, майит устидан тупроқ сочишади. Ўзимча бу ишлар инсон тупроқдан яратилган, яна тупроққа қайтади, деган маънода қилинса керак, деб ўйлардим. Аммо шариатда бу борми-йўқми, билмас эканман, шунга аниқлик киритиб берсангиз...

— Маййит қабрининг бош томонидан уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. Абу Ҳурайра розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир маййитга намоз ўқидилар. Сўнгра қабрига келиб, боши томонидан уч сиқим тупроқ ташладилар” (Имом Аҳмад ривояти). 

Аввалгисида (минҳаа халақнаакум), яъни “Биз сизларни ундан яратдик”, иккинчисида (ва фийҳаа нуъийдукум) - “Унга қайтарурмиз”, учинчисида эса (ва минҳаа нухрижукум тааратан ухро) - “Ва сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”, дейди. Бу “Тоҳа” сурасининг 55-оятидаги жумлалар бўлиб, оятнинг тўлиғи қуйидагича:

﴿مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى﴾

“Биз сизларни ундан (ердан) яратдик, унга қайтарурмиз ва (қиёмат кунида) сизларни яна бошқатдан ундан чиқарурмиз”. Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Энг хатарли касаллик қайси?

27.01.2026   6065   1 min.
Энг хатарли касаллик қайси?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Инсонга етиши мумкин бўлган энг хатарли касаллик қайси? Сиз, саратон дейишингиз мумкин. Тўғри,  Аллоҳ асрасин, у оғир дард ва мусибат. Инсон у хасталикдан вафот этиши мумкин ва агар мўмин бўлса, жаннатга эришади. Агар унда саратон касали бўлса, ёки юрак хасталиги бўлса, ёки жигар циррози бўлса, ёки буйрак етишмовчилиги бўлиши мумкин. Бу касалликларнинг бари хатарлидир. Унинг соҳиби бўлса ушбу касалликлар оқибатида вафот қилса, агар у мўмин бўлса, жаннатга киради.
Лекин инсонни абадий бахтсизликка элтувчи хасталик бор. У ҳам бўлса, Аллоҳ таолодан ғафлатда бўлиш, Ундан узоқ бўлиш хасталигидир. Аллоҳ таоло айтади: “Роббингни эртаю кеч ичингда тазарру-ла, қўрқиб, овоз чиқариб гапирмай зикр қил ва ғофиллардан бўлма” (Аъроф сураси, 205- оят).

Мақолалар