Инсоннинг қалби темирга ўхшайди, сув теккан темир занглаганидек, қалб ҳам занглаб туради. Шу сабабли инсон доимо қалбига эътибор бериши ва унинг зангини кетказиб туриши лозим.
Инсоннинг қалбидаги зангни икки нарса кетказади. Бу икки нарсанинг бири ўлимни эслаш бўлса, иккинчиси эса Қуръони каримни ўқишдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу қалблар ҳам худди темир сув текканда занглагани каби занглайди”, дедилар. Шунда: “Ё Аллоҳнинг Расули, нима қалбни сайқаллайди, зангини кетказади?” дейилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўлимни эслаш ва Қуръон тиловат қилиш”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Аллоҳ таоло қалбларимизни доимо пок ҳолда бўлишини барчамизга насиб айласин!
Р. АКБАРОВ,
Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг
Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими
Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида марказнинг 2 нафардан вакили бўлади. Марказ ҳар ҳафтада туман ва шаҳардаги бозорларни таҳлил қилиб, қайси маҳсулотга ҳозир қанча эҳтиёж борлиги, бир ой, уч ой, бир йилдан кейин талаб қандай ўзгаришини прогноз қилади.
Мавжуд қувватлар ва омборлардаги маҳсулотлар талабни қанчага қоплаши, етишмаган қисмини ниманинг ҳисобидан таъминлаши бўйича ҳар чоракда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари баланси шакллантирилади.
– Кейинги ҳафтадан муборак Рамазон ойи бошланади. Саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган ушбу муқаддас кунларда ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим, – деди давлатимиз раҳбари ҳамда деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида арзонлашган озиқ-овқат ярмаркаларини бошлаш бўйича топшириқ берди.
Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
ЎзА