— Бугун баъзи бировлар eган-ичган овқатларини расмга олиб, уларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиради. Бу мақтанчоқлик ва кибрга кирган бўлиб қолмайди-ми?
— Киши ҳар бир қилган ишини ва ҳар бир гапирган гапини қиёматда ҳисоб қилиниши аниқ бўлган амалларидан деб билса, беҳуда нарсалардан ўзини тияди. Айниқса, кишини жойлаштирадиган расмлари неъматлардан маҳрум бўлганларнинг қалбига озор бериши мумкин бўлса, мутлақо одобсизлик бўлади. Бу иш бошқа тарафдан риё ва манманликка ҳам сабаб бўлади. Ҳасан Басрий: “...таоми билан мақтанадиганлар бизни мажлисларимизга яқинлашмасин”, деганлар.
Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммоларига амалий ечимлар берилмоқда.
Жумладан, бугун, 11 март куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов навбатдаги қабулни ўтказиб, таълим, оилавий масалалар ва моддий ёрдам сўраб келган фуқаролар билан самимий суҳбатлашди.
Мурожаатчиларнинг оилавий муносабатларда келганларига муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.
Бу эзгу анъана нафақат марказий идорада, балки юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳам ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан мунтазам давом эттирилмоқда. Зеро, инсонлар оғирини енгил қилиш – асосий мақсадимиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати