• Айримларнинг сенга хиёнат қилиши қалбинг поклигидан бўлса ўкинма!...
• Зотан, бу сенинг қалбинг олтиндек соф, уларнинг қалблари эса тош эканини таъкидлайди!...
• Барчага яхшилик қилавер-ки, сен яхшилик аҳлисан.
• Қабиҳлардан гўзаллик кутмагин!...
• Зеро қабиҳлар орамизда бор бўлганидек, сени севадиганлар ва сени яхшилик билан эслайдиганлар ҳам мавжуд...
"У кунда на мол манфаат берар ва на болалар. Магар ким Аллоҳ ҳузурига тоза қалб ила келар, (ўша манфаат топар)”.
Доктор Салоҳуддин Кафтору.
Диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст қилувчи ичкиликларга қизиқиш ортади, оилага, соғлом турмуш тарзига рағбат йўқолади, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларга ҳам футур етади, иқтисодий ҳаёт эса рибо ва қимор билан тўлиб-тошади. Оқибатда гуноҳлар кескин кўпайиб кетади.
Шу боис инсон доимо динга эҳтиёж сезади ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди!
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан