www.muslimuz

www.muslimuz

Шу йил 5 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати раҳбари Абусарҳад Носир Абдуллоҳ жаноблари билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома имзоладилар.

Юртимизда умра сафарини ташкил этиш чораларини кўриш, ҳудудларда COVID пандемиясидан аввал навбатда турган фуқароларнинг имкониятларини ўрганиш, рўйхатларни қайта шакллантириш, авиақатновлар жадвалини ишлаб чиқиш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланди.

Шунингдек, умра зиёратини юқори даражада ташкил этиш учун кўп йиллик тажриба эга бўлган “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати орқали Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун қулай шароитларни ҳозирлаш, Икки Ҳарам масжидига яқин бўлган меҳмонхоналарни танлаш, замонавий транспорт ва бошқа хизматлар кўрсатиш сифатини ошириш каби ишлар амалга оширилади.

Таъкидлаш зарурки, шу кунларда Тошкент халқаро аэропортида норасмий шахслар алдовига учиб, ноқонуний йўллар орқали сафарга отланган кишиларнинг сохта ҳужжатлари сабабли муборак сафар охирига етмай қолган ҳолатлари аниқланмоқда. Шу боис, мўмин-мусулмонларни умра каби ибодат масалаларида жуда эҳтиёт бўлишлари ва бу борада ваколатли ташкилот бўлган Ўзбекистон мусулмонлари идораси орқали муборак сафарларни адо этишларига чақирамиз.

 Қисқа фурсатларда умра сафарлари бошланиб, ҳудудлардаги навбатлар асосида белгиланган тўловларни амалга оширган, тегишли вакцинани олган ва Саудия Арабистонининг карантин талабларини бажарган фуқаролар тартиб билан муборак сафарга жўнатилади, инша Аллоҳ.

Умра сафарларининг бошланиш санаси ва биринчи рейснинг учиш вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикоф ўтирган эдилар. Кечаси София розияллоҳу анҳо онамиз у зотнинг зиёратларига бордилар, бироз гаплашишди, сўнг София онамиз уйларига кетмоқчи бўлдилар. Набий алайҳиссалом кузатгани турдилар.

Шунда ансорийлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришлари билан тезлаб қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Шошилманг, бу аёлим Софиядир", дедилар.

«Субҳаналлоҳ! Ё Аллоҳнинг Расули!» дейишди. Яъни сизга ҳеч қачон шубҳа қилмаймиз. Сиз Аллоҳнинг пайғамбарисиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, шайтон инсоннинг қон юрар жойида юради. Мен у сизнинг қалбингизга бирор нарсани ёки ёмонликни отишдан қўрқдим", дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадисларидан жуда кўплаб сабоқлар олиш мумкин.

Биринчидан, одамларнинг фикрига ёмон ҳаёллар келиб турар экан. Шуни билишимиз керакки, шайтон инсонни ёмон фикрлар билан ғўзғатади. Масалан, кўча-кўйда бир аёлни бир эркак билан кетаётганини кўрсак ёки кимнингдир усти бошини кўриб нотўғри хулоса чиқаришга шошиламиз. Бир жойда бир танишингизни кўриб, дарҳол у ҳақда ёмон гумонга борманг, чунки аслида унинг нияти бутунлай бошқа бўлган бўлиши мумкин. Шуни асло унутмангки, шайтон инсонни ёмон йўлга бошлаш учун доимо васваса қилиб, ёмон фикрларга ундайди.

Иккинчидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларини ёмон гумонга тушиб қолишдан қайтарганлар. Шунинг учун, "хотиржам бўлинг, бу менинг аёлим София" деб ҳатто саҳобаларда ёмон фикр туғилмаган бўлса ҳам, уларни турли гумонга бормасликларининг олдини олдилар.

Ҳамиша яхши фикрда бўлиш кишилар ўртасида дўстлик ва ишонч ришталарини мустаҳкамлайди. Ёмон фикр инсонлар орасида кенг тарқалган хавфли касалликдир. Ҳатто баъзан эркак киши шайтоннинг васвасаларига учиб, ўз аёлига ҳам шубҳа билан қараб, жосуслик қилади. Натижада, орада ишонч йўқолади.

Баъзилар ён-атрофидаги барча одамларга шубҳа билан қарайди. Улар нима иш қилишса, ҳаммасини таҳлил қилади. Биз ҳамиша атрофимиздаги барча нарсага яхши гумон билан қарашга одатланишимиз лозим.

Албатта, бундан бефарқ бўлиш керак деган тушунчага бормаслик керак. Бу иккиси ўртасида катта фарқ бор. Масалан, нарса сотиб олиш ва сотишда ёки бошқа муомаларда зийрак бўлиш талаб этилади. Текширмай, суриштирмай кўрганимизга ишониб кетавермаслигимиз лозим. Бундай ҳолатларда ақл-идрок яхши гумондан устун қўйилмайди.

Яхши гумон қилишда ота-боболаримиз гўзал намуна эдилар. Улар бирор мусибатга учрашса ҳамиша "бунда бир яхшилик бор" деб айтишарди. Мисол учун, бирор идиш синиб қолса, автоҳалокат рўй берса, бирор ишлари юришмаса "Инша Аллоҳ бунда бир яхшилик бор" дейишарди. Аммо биз бирор мусибатга учрасак бир зумда тушкунликка тушамиз. Бироқ ўтган улуғларимиз "Бунда яхшилик бор, Аллоҳ мендан бир ёмонликни кетказди. Ҳар бир кечикишда бир яхшилик бор" деб яхши гумонда бўлишарди. Биз ҳам ҳамиша Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишга интилишимиз керак.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ажойиб бир воқеани ривоят қилиб берганлар: “Сизлардан олдингилар ичида 99 та одамни ўлдирган бир кимса бор эди. У ер юзи аҳлининг энг билимдон кишисини суриштирди. Уни бир роҳибга далолат қилишди. У роҳибнинг олдига келди ва ўзининг 99 та жонни ўлдирганини, тавба қилишига имкон бор-йўқлигини сўради. Роҳиб: “Имкон йўқ” деб жавоб берди. Бояги кимса роҳибни ҳам ўлдирди ва саноқни 100 тага етказди. Кейин яна ер юзининг энг илмли кишисини суриштирди. Уни бир олимга далолат қилишди. У бориб, ўзининг 100 та жонни ўлдирганини, энди тавба қилишига имкон бор-йўқлигини сўради. Олим: “Имкон бор. Сен билан тавба орасини ким тўса олади?! Сен фалон ерга бор. У ерда Аллоҳ таолога ибодат қилаётган инсонлар бор. Улар билан бирга ибодат қил. Ўз еринггга қайтма. Чунки у ёмон жой экан” деб жавоб берди. Бояги кимса айтилган томонга жўнади. Ярим йўлга етганда, вафот этди. У одам хусусида раҳмат фаришталари билан азоб фаришталари тортишдилар. Раҳмат фаришталари: “Бу одам тавба қилган ҳолда қалби билан Аллоҳ таоло сари кетаётган эди” дейишди. Азоб фаришталари: “Бу одам ҳеч яхшилик қилмаган” дейишди. Шунда уларнинг ёнига бир фаришта одам суратида келди. Фаришталар уни бу ишга ҳакам қилдилар. У: “Сизлар унинг яшаган жойи билан бормоқчи бўлган жойини ўлчаб кўринглар. Бу одам қайси тарафга яқинроқ бўлса, ўша тарафга ҳукм қилинади” деди. Фаришталар ўлчаб кўрсалар, у одам бормоқчи бўлган тарафига яқин экан. Дарҳол унинг руҳини раҳмат фаришталари кўтариб олдилар”.

Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлишнинг чегараси йўқ, чунки бу Аллоҳ билан мулоқотнинг бир туридир. Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай марҳамат қилган: "Мен бандам мен ҳақимда нима гумон қилса, ўшандайман. У Мени зикр қилган чоғда, Мен у биланман".

Шундай экан, Роббингиз ҳақида яхши гумонда бўлинг. Жаннатнинг энг олийсини сўранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлишни сўранг. Албатта, Аллоҳ таоло бу дунёда ҳам, охиратда ҳам кўплаб неъматларини беради.

Агар бирор мусибатга учрасангиз буни синов деб билинг, Аллоҳ сизнинг даражангизни кўтаришини умид қилинг. Агар бирор яхшилик етса, буни Аллоҳнинг неъмати деб билинг! Ҳамиша яхши гумон ва ниятда бўлинг. Унутмангки, Аллоҳ таоло сизга асло ёмонликни раво кўрмайди, сизга фақат яхшиликларни хоҳлайди, шунинг учун бир қанча енгилликлар берган.

 

Даврон НУРМУҲАММАД

 

Понеділок, 03 Январь 2022 00:00

Сурат эмас, сийрат муҳим

Қишлоғимизда кўримсизгина бир йигит бор. Кўпчилик қатори мен ҳам унга
бепарво эдим. Таъбир жоиз бўлса, уни унчалик хушламасдим.

Иттифоқо, қиш кунларининг бири да Фарғонага борадиган автобусда уч рашиб қолдик.

– Ҳа, ҳамқишлоқ, йўл бўлсин, – сўрадим мен, – саломлаша туриб.

– Меҳнатободга кетяпман, тарвуз олиб келаман.

Сафари мақсади қизиқ туюлди. “Қиш ли-қировли кунларда шунча жойга бориб тарвуз
олиб келиш зарилми”, дедим ажабланиб ва яна сўрадим:

– Сизга нима зарил шундай қаҳра тонда?..

– Керак-да, ака, дадамнинг мазаси йўқ. Ҳеч нарса емай қўйди. “Тарвуз егим келяпти”, де-
ганди, суриштирсам, бозорда қовун бор-у, тарвуз йўқ экан. Меҳнатободда тарвуз бор дейишди. Ўшанга кетяпман.

Йигитнинг гапи менга қаттиқ таъсир қилди. Унга нисбатан меҳрим товланиб, кўзимга бош-
қача кўриниб кетди. Одамнинг сурати эмас, сийрати гўзал бўлсин экан.

Собиржон ОТАБОЕВ,
Бувайда тумани

2022 йилнинг 1 январидан бошлаб Иса Шахин Дирборн полиция бўлимига раҳбарлик қилади ва уни Мичиган тарихидаги биринчи мусулмон полиция бошлиғи қилади. "Шахин катта тажриба ва департаментда яхши ўзаро муносабатлар билан юқори ижрочи директор бўлган", деди сайланган мэрАбдуллоҳ Ҳаммуд, хабар бермоқда Detroit Free Press. "У аҳоли билан ишончли муносабатларни ўрнатиш ва бугунги жамоат тартиби эҳтиёжларига энг яхши жавоб берадиган тарзда адолатли полицияни ташкил этишга содиқдир", деди Ҳаммуд.

"Ишончим комилки, у аҳоли кутган шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлайди, бизнинг полиция ходимларимиз муваффақиятга эришади."Дирборнда тайинланган полиция бошлиғи Шахин шаҳар аҳолисининг турли хил табиатини қутлади. "Дирборн аҳолиси қадриятларни баҳам кўрадиган ва хавфсиз ва меҳмондўст жамоага интиладиган ажойиб шаҳар", деб ёзади Шахин полиция бошлиғи лавозимига талабнома берган мактубида.

Шахин 2008 йилдан бери департаментни бошқарган Рональд Хаддадни алмаштиради. Иса Шахин полицияда юқори лавозимларни эгаллаган бошқа америкалик мусулмонлардан ўрнак олди. 2021 йилнинг апрелида Покистон-Америка қўмондони Ясар Башир АҚШ полицияси бошлиғининг биринчи мусулмон ёрдамчиси этиб тайинланган эди.

Islam.ru хабарига кўра, 2020 йилнинг июль ойида капитан Адил Рана маҳаллий Нью-Йорк полиция участкаси раҳбари этиб тайинланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Албатта дин насиҳатдир. Уларнинг айримларидан мисол тариқасида Луқмони Ҳакимнинг ўз ўғилларига қилган насиҳатларидан келтирамиз. Ушбу насиҳатлар Қуръони каримда Луқмони Ҳаким тилларидан келтирилади.

Насиҳатларнинг энг биринчиси шикрдан қайтаришдир. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Эсланг, Луқмон ўғлига насиҳат қилиб, деган эди: "Эй, ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк улкан зулмдир"» (Луқмон сураси, 13-оят).

Шундан сўнг, Луқмони Ҳақим ота-онанинг ҳаққини адо этишни насиҳат қилади. Ота-онага яхшилик қилишга ва гўзал муносабатда бўлишга, агар гуноҳ ишга мажбурлашмаса, уларга итоат этишга, ҳатто мушрик бўлсалар-да, уларга қўпол муносабатда бўлмасликка чақирилади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Агар улар (яъни ота-онанг) сени ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишга зўрласалар, у ҳолда уларга итоат этма! Уларга (гарчи кофир бўлсалар-да) дунёда яхши муомалада бўлгин" (Луқмон сураси, 15-оят).

Сўнгра Луқмони Ҳаким ўғлига Аллоҳ таоло ошкору махфий ҳар бир нарса билиб турувчи Зот экани, бир зум бўлса-да Аллоҳ таолонинг кузатиб турганлигини ёддан чиқармасликни насиҳат қилади: (Луқмон яна деди): "Эй, ўғилчам! Шубҳа йўқки, агар хантал (ўсимлигининг) уруғидек (яхши ёки ёмон амал қилинадиган) бўлса, бас, у (амал) бирор харсанг тош ичида ё осмонларда ёки ер остида бўлса, ўшани ҳам Аллоҳ келтирур. Зеро, Аллоҳ лутфли ва огоҳ зотдир" (Луқмон сураси, 16-оят).

Кейин Луқмони Ҳаким ибодат, хусусан намозга оид ҳамда амри маъруф, наҳйи мункар қилиш ва мусибатларга сабр этишни насиҳат қилади: "Эй, ўғилчам! Намозни баркамол адо эт, яхшиликка буюр ва ёмонликдан қайтар ҳамда ўзингга етган (балолар)га сабр қил!..." (Луқмон сураси, 17-оят).

Луқмони Ҳакимнинг ўғлига қилган сўнгги насиҳат одамлар билан муомала қилиш ахлоқ ва одобига тегишли бўлиб, унда очиқ юзли, ширин сўзли, тавозеъли бўлиш, кибрланмаслик, бақириб гапирмаслик ҳақида сўз боради.

"Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас" (Луқмон сураси, 18-оят).

"(Юрганингда) ўртаҳол юргин ва овозингни паст қилгин! Чунки овозларнинг энг ёқимсизи эшаклар овозидир" (Луқмон сураси, 19-оят).

Аллоҳ таоло Луқмони Ҳаким ҳақида бундай марҳамат қилади: "Биз Луқмонга ҳикмат ато этдик (ва унга дедик): «Аллоҳга шукр қилгин! Кимки шукр қилса, фақат ўзи учун шукр қилур. Кимки ношукурлик қилса, бас, албатта, Аллоҳ беҳожат ва ҳамд эгасидир" (Луқмон сураси, 12-оят).

 

Даврон НУРМУҲАММАД

Сторінка 4 з 541

Мақолалар

Top