Дунё янгиликлари

Саудия Арабистонидан Шарқшунослик университетига 200 дан ортиқ китоб юборилди

Тошкент давлат шарқшунослик университети жаҳондаги йирик олий таълим муассасалари ва илмий марказлари билан амалий ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Университет ва Саудия Арабистонининг Тадқиқотлар ва маърифий алоқалар маркази ўртасидаги халқаро ҳамкорлик лойиҳаси доирасида кўплаб маданий-маърифий ва илмий-таълимий тадбирлар режалаштирилган.
ЎзА хабарига кўра, куни кеча Саудия Арабистонидан хушхабар келди. Марказ Шарқшунослик университетига 200 дан ортиқ китоб юборди.
Ушбу ҳадя араб тили, адабиёти, тарихи, фалсафаси, араб мамлакатлари иқтисоди ва ташқи сиёсатига оид бўлиб, университет талабалари, магистрлари, таянч докторантлари ва ёш тадқиқотчилар учун асл манба бўлиб хизмат қилади.
Марказ билан келишувга кўра, бу кичик кутубхона дастлабки қадам бўлиб, кейинги ойларда яна китоблар жўнатиш режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 888 times

Янгиликлар

Top