Дунё янгиликлари

Фаластинда Қуръон ўқиш учун бепул илова чиқарилди

Муқаддас Рамазон ойи арафасида Фаластинда бир нечта тилларни ўзида жамлаган Қуръон дастурини бепул юклаб олиши мумкин бўлди. Noble Quran 2022 иловаси фаластинлик компьютер мутахассислари гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган. Ундан Android ва iPhone мобил телефонлари орқали бемалол фойдаланиш имконияти мавжуд.
Islam.ru хабарига кўра, фойдаланувчилар осонгина Қуръоннинг ўз севимли қироатларини ёзиб олишлари ва ўз севимли ҳофизларининг чиқишларини юклаб олишлари мумкин.
Шунингдек, иловада керакли сураларни ва оятларни қидириш учун қулай тизим ишлайди. Иловада кўриш қобилияти чекланган одамлар учун тизим ҳам мавжуд.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 883 times

Янгиликлар

Top