Дунё янгиликлари

Ал-Ҳарам масжидига 150 000 та янги Қуръон китоблари олиб келинди

Маккада Рамазонга тўғри келадиган кичик ҳаж мавсумининг авж палласи учун тайёргарлик ишлари фаол олиб борилмоқда. Жумладан, Икки муқаддас масжид ишлари бўйича бош бошқарма Ал-Ҳарам масжиди кутубхонасига 150 000 та Қуръон каримнинг янги нусхаларини тақдим этди. Эндиликда кутубхонага ташриф буюрувчи меҳмонлар мазкур китоблардан фойдаланиш имконига эга бўладилар.
Бошқарма мулозими Ҳамза Иброҳим Ал-Салимийнинг сўзларига кўра, Ал-Ҳарам масжиди кўзи ожиз зиёратчилар учун Брайл ёзувидаги Қуръоннинг кўплаб нусхалари билан ҳам таъминланган. Islam.ru хабарига кўра, COVID-19 пандемияси пайтида муқаддас Қуръон нусхалари муқаддас масжидлардан олиб қўйилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 753 times

Янгиликлар

Top