Мусулмон фарзанди борки, умрида бир бор бўлса-да, Аллоҳнинг уйи — Каъбатуллоҳни тавоф қилиш орзусида юради. Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг охирги гуруҳлари Мадина зиёратини якунлаб, соғу саломат Макка шаҳрига етиб келмоқдалар. Байтуллоҳни тавоф қилиб, умра амалини бажармоқдалар.
Бу йил 12 минг нафардан зиёд ҳамюртимиз Саудия Арабистонининг икки муқаддас шаҳрида бўлиб, айни кунларда исломнинг бешинчи арконини адо этишга пухта ҳозирлик кўрмоқдалар.
Таниқли уламолар, хусусан Тошкент шаҳридаги "Ҳазрати Али" жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Шарипов ҳаж ибодати бошланиши олдидан самарқандлик зиёратчилар билан ҳаж маносиклари ва муборак амал фазилати тўғрисида суҳбат қилдилар.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا عباس الدوري نا أبو الجواب الأحوص بن جواب نا سليمان بن قرم عن الأعمش عن أبي وائل عن عبد الله قال: قال النبي صلى الله عليه وعلى آله وسلم: ”لا يحل لمسلم أن يهجر أخاه فوق ثلاث.“
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Мусулмон кишига биродари билан уч кундан ортиқ аразлашиб юриш ҳалол эмас”, дедилар.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси