Дунё янгиликлари

Хушхабар: Бухородаги 7 та маданий мерос объекти Ислом олами маданий мероси рўйхатига олинди

Жорий йилнинг 3-6 июль кунлари ICESCO бош қароргоҳида (Марокко қироллиги, Работ шаҳри) ICESCO ислом оламининг 10-сессияси бўлиб ўтди. Мазкур сессияда Бухорода жойлашган 7 та маданий мерос объектлари Ислом олами маданий мероси рўйхатига олиниб, сертификатлар топширилган.

Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Аттор масжиди, Пойи калон ансамбли, қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасасига тегишли сертификатлар  ICESCO Бош директори Салим Ал Малик томонидан тақдим этилган.

Зариф Комилов, ЎзА 

Read 884 times

Янгиликлар

Top