Дунё янгиликлари

Барча ҳожиларга Саудия подшоси ҳадяси – Қуръони карим тарқатилмоқда

Шу йил, 11 июль куни душанба кунидан бошлаб Саудия Арабистони Ислом ишлари вазирлиги Жиддадаги подшо Абдулазиз халқаро аэропорти ва денгиз порти ҳамда бошқа мамлакатдан чиқиш жойлари орқали жўнаб кетаётган зиёратчиларга Икки муқаддас масжид ходими подшо Салмон совға сифатида жами бир миллион нусха Қуръони карим тарқатмоқда. Бу йил Ҳаж сафарида қатнашган давлат вакилларига ҳам ҳадялар топширилади.

Шунингдек, эълонда вазирлик ушбу совға подшо Фаҳднинг Мадинадаги Қуръон матбаа мажмуаси томонидан турли ўлчамларда ва 76 тилга қилинган таржималарда нашр этилган Исломнинг муқаддас китобини тарқатишда давом этиш тўғрисидаги қироллик буйруғига мувофиқ эканини таъкидлаган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 859 times

Янгиликлар

Top