Брюссель (Белгия)да Европа исломий ташкилотлари бирлашмаси томонидан “Оилавий можаролар бўйича маслаҳатчи” мутахассисларини тайёрлаш юзасидан ўқув курси ўтказилди. Унда Германия, Белгия, Франция, Швеция, Буюк Британия ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган диний раҳбарлар, имоми-хатиб, маънавият соҳасида фаолият юритадиган ўқитувчи ҳамда бир гуруҳ фаол тарғиботчилар иштирок этди.
“Ўқув курси ёш оилаларнинг бузилиш сабаблари, можароларни ҳал қилиш йўллари, оила қурувчиларга билим ва кўникмалар беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди”, дейди исломий ташкилотлар бирлашмаси раиси Висам Али.
Тадбир иштирокчилари муҳокама этилган масалалар тўпланиб китоб шаклида нашр этилиши ҳақида таклифлар киритишди.
Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади
Диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст қилувчи ичкиликларга қизиқиш ортади, оилага, соғлом турмуш тарзига рағбат йўқолади, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларга ҳам футур етади, иқтисодий ҳаёт эса рибо ва қимор билан тўлиб-тошади. Оқибатда гуноҳлар кескин кўпайиб кетади.
Шу боис инсон доимо динга эҳтиёж сезади ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди!
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан