Ўзбекистон янгиликлари

Муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Раҳматуллоҳ Сайфуддиновни пойтахт бош имоми ва “Минор” масжиди имом-хатиби сифатида намозхонларга таништирдилар (фотолавҳала)

Аввал хабар берганимиздек, 21 октябрь куни пойтахт имом-хатиблари йиғилишида Тошкент шаҳри бош имом-хатиби вазифасига тайинланган Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновга Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифаси ҳам юклатилди.
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари пешин намозида Раҳматуллоҳ домла Сайфуддиновни “Минор” жоме масжиди имом-хатиби сифатида намозхонларга таништирдилар ва иш фаолиятларига хайрли дуолар қилдилар.
Ҳозирга қадар “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Фозилжон домла Убайдуллаев Юнусобод тумани Бодомзор даҳасидаги “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.
Аллоҳ таолодан улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Read 1294 times

Янгиликлар

Top