Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Сентябр, 2024   |   16 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:49
Қуёш
06:08
Пешин
12:22
Аср
16:37
Шом
18:28
Хуфтон
19:42
Bismillah
19 Сентябр, 2024, 16 Рабиъул аввал, 1446

Ҳамдардлик билдирамиз

20.01.2022   1135   1 min.
Ҳамдардлик билдирамиз

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Тошкент вилояти Чиноз тумани бош имом-хатиби Азимжон домла Қодировнинг падари бузрукворлари Абдуҳаким ҳожи отанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло марҳум отахонни Ўз мағфиратига олсин, имонларини саломат қилсин, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Азимжон домланинг оила аъзолари, фарзандлари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат!

18.09.2024   997   1 min.
Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат!

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фуқароларни қабул қилиш куни этиб белгиланган. Ушбу хайрли анъана Рабиул аввал (мавлид) ойида ҳам қизғин давом этмоқда. 


Бугун, 18 сентябрь, фазилатли чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Диний идорага мурожаат ва таклифлар билан келган фуқароларни қабул қилди.


Қабулда юртимизнинг турли ҳудудларидан, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент, Андижон,  Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан келган ҳар бир фуқаронинг шаръий масала, умра сафари, диний таълим, Қуръон курслари ва моддий ёрдам каби масалалардаги арз, муаммо ва таклифлари тингланди ва уларнинг ечими бўйича амалий чоралар кўрилди.


Хусусан, оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. Масжид ва имомлар фаолияти, диний таълим ва умрага оид мурожаатлар кўриб чиқиш учун Идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.


Самимий қабулдан мамнун бўлган фуқаролар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига ўз ташаккурларини изҳор этдилар.


Бу каби қабул жараёнлари ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликларида ҳам амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат! Инсонлар дардига малҳам бўлиш – улкан саодат!
Ўзбекистон янгиликлари