Аллоҳга шукрки, икки йил сабр ила кутилгандан сўнг умра зиёрати бошланмоқда! Эртага, 22 январь куни тонгда ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳлари Умра амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетадилар.
Эрта сахар соат 04:30 дан бошлаб, умрачиларнинг кузатиш жараёнлари, қувончу шодликлари ва дил сўзларини ижтимоий тармоқларимиз орқали ? Он-лайн эфирда томоша қилинг!
Муборак сафарга отланган фуқароларимиз Тошкент халқаро аэропортида замонавий самолётлар орқали табаррук заминга йўл оладилар.
Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар, тажрибали ишчи гуруҳи, малакали шифокорлар ҳамда икки Ҳарами шариф масжиди зиёратчиларимизга мунтазир бўлмоқда.
Аллоҳ таоло умрага отланганларнинг сафарларини муборак қилсин, Байтуллоҳни тавоф қилишни барчамизга насиб этсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
muslim.uz
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Рўза тутиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
2. Оилага кенгчилик қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар.
Даврон НУРМУҲАММАД