2022 йили Сирдарё вилоятидан 350 нафар ҳамюртимиз муборак Ҳаж зиёратига юборилиши режалаштирилган, хабар бермоқда ЎзА.
Маълум бўлишича, Саудия Арабистонининг Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун барча замонавий қулайликлар муҳайё этилган.
– Шундай қутлуғ кунларга етганимизга шукр, - дейди Сардоба туманидан Иззат Сатторов. – Турмуш ўртоғим билан муборак Ҳаж зиёратига отланяпмиз. Бунинг қувончини, қалбимиздаги шукроналикни сўз билан таърифлаш қийин. Юртимиздаги хайру баракага, дориломон кунларга кўз тегмасин, дея дуога қўл очамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммоларига амалий ечимлар берилмоқда.
Жумладан, бугун, 11 март куни Диний идора раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов навбатдаги қабулни ўтказиб, таълим, оилавий масалалар ва моддий ёрдам сўраб келган фуқаролар билан самимий суҳбатлашди.
Мурожаатчиларнинг оилавий муносабатларда келганларига муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди.
Бу эзгу анъана нафақат марказий идорада, балки юртимиздаги барча жоме масжидларда ҳам ҳар чоршанба куни имом-хатиблар томонидан мунтазам давом эттирилмоқда. Зеро, инсонлар оғирини енгил қилиш – асосий мақсадимиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати