Ўзбекистон янгиликлари

Қуръон ўрганиш курслари иштирокчиларига 3,5 минг нусхадан ортиқ Қуръони карим китоби тақдим этилди

Туркия диний жамғармаси (TDV) ҳамда Туркия диний ишлар бошқармаси Қозоғистондаги Қуръон ўрганиш курслари иштирокчиларига 3515 нусха Қуръони карим китобини тақдим этди.
Тадбир Туркия радио ва телевидениеси Олий кенгаш раисининг муовини Иброҳим Услу ва машҳур турк актёри Баҳодир Енишехироглу иштирокида бўлиб ўтди.
Акция TDV ва Туркия диний ишлар бошқармаси томонидан бошланган "Қуръон менинг совғам бўлсин" лойиҳаси доирасида ўтказилди.
Анадолу агентлиги маълумотларига кўра, 2015 йилдан бери лойиҳани амалга ошириш давомида 1 миллион 300 минг нусха Қуръон тарқатилган. Китоблар 36 мамлакатда 81 тилда ва турли лаҳжаларда нашр этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Read 868 times

Янгиликлар

Top