Дунё янгиликлари

Болгар ислом академиясида абитуриентлар учун ёзги мактаб ташкил этилди

Болгар ислом академиясига кириш имтиҳонларига яқин муддатлар қолгани сабабли, академия қошида абитуриентлар учун ёзги мактаб ташкил этилди.

Олий таълим муассаси матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилда МДҲ ва Россиянинг турли ҳудудларидан исломий фанлар ва араб тилига оид билимларини ошириш учун 70 нафардан ортиқ ёшлар ёзги мактабда иштирок этмоқда.

Абитуриентлар жорий йилнинг 23 июлига қадар билимларини ошириш курсларида иштирок этадилар.

Маъруза ва амалий дарсларни ислом ақидаси ва фиқҳининг юқори мартабали уламоларидан бўлган шайх, доктор Исмоил Ҳамдан Болбол, шайх Муҳаммад Жунайд Алдайршави, шайх Муҳаммад Айман Ал-Зҳхровий ва шайх Абдурраззоқ Ассаидийлар олиб борадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

1839 марта ўқилди

Янгиликлар

Top