Дунё янгиликлари

Германиялик профессор мусулмонларга инновацион кроссовкаларни тақдим қилди

Университет ўқитувчиси доктор Йорг Имран Шретер ислом динига эътиқод қилиб, дунёвий таълим муассасаларида таҳорат олишга нисбатан қийинчиликка дуч келди. Бу муаммонинг ечимини у кутмаганда топишга эришди - инновацион мусулмон кроссовкасини яратди.
“Исламосфера” нашрининг хабарига кўра, Йорг Имран Шретер бундан 30 йил аввал Исломни қабул қилган. У олий таълим соҳасида муваффақиятли карьерага эришди. 2006 йилда Баден-Вюртембергдаги давлат мактабларида ислом дини таълими лойиҳаси жорий этилганидан буён ислом диншунослари ва ўқитувчиларини тайёрлашга жалб қилинган. Йорг Имран Шретер 2008 йилда Карлсруэ Педагогика университетида ислом илоҳиёти/диний таълим кафедрасини ташкил этди. Ҳозирги кунда ислом таълимини янада кенгайтириш ва педагогик-дидактик ривожлантириш билан шуғулланувчи институтнинг илмий-педагогик бўлимида кичик профессор бўлиб ишлайди. Германияда ислом ҳақида ҳозирги мунозара фонида доктор Шретер ҳам исломга эътиқод қўйган ўсмирлар ва ёшларнинг диндорлиги ва уларнинг плюралистик жамиятда ижтимоийлашувга тайёрлиги масалалари билан шуғулланмоқда.
Дунёвий ўқув юртида ишлаб, ислом динига эътиқод қўйган профессор таҳорат қилиш муаммосига дуч келди. У бу муаммонинг кутилмаган ечимини топди - у оёқларингизни ювишни осонлаштирадиган инновацион мусулмон кроссовкаларни яратди.
Мусулмонлар кунига беш маҳал намоз ўқиб, оёқ кийимини ечиб, оёқларини ювадилар. Аммо бундай таҳоратни бажариш қийин бўлса, шариат енгиллик беради - таҳоратни бажаргандан сўнг дарҳол "ҳуффа" деб аталадиган махсус чарм пайпоқлар кийиб, кейинги таҳоратда фақат уларни чиқармасдан артиш мумкин.
Доктор Шретер бу анъанавий ибодат пайпоқларини уларни кундалик ҳаётда кийиш мумкин бўлган, шунингдек замонавий кўринишга эга замонавий спорт пойабзаллари билан бирлаштирди.
Дизайн, имиж, юқори технологиялар ва функционаллик: замонавий ёшларнинг барча эҳтиёжларига жавоб бериш билан бирга спорт ташқи пойабзали билан уйғунликда оёқларни шунчаки артиш имконини берадиган ечилувчи ички пойабзал – бу ютуқли концепция. Доктор Шретер Ислом таълимининг етакчи маркази - ал-Aзҳар университети (Миср) мутахассисларидан розилик олди. Бу университет илоҳиётчилари профессор яратган намоз пойабзаллари шариат талабларига жавоб беради, деган фатво чиқаришган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1715 марта ўқилди

Янгиликлар

Top