Дунё янгиликлари

Fly Egypt Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Мисрнинг Fly Egypt авиакомпанияси Ўзбекистонга доимий рейсларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Kun.uz билдиришича, бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон ҳукумати ва Миср ҳукумати ўртасида тузилган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида, 2021 йил 3 февралда “Ўзавиация” агентлиги томонидан Fly Egypt авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам равишда авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Рухсатнома Қоҳира – Тошкент – Қоҳира ва Шарм ал-Шайх – Тошкент – Шарм ал-Шайх йўналишларида парвозлар учун берилди.
Авиакомпания рейсларни Boeing-737-700/800 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1264 марта ўқилди

Янгиликлар

Top