Ар-Риёддаги Миллий тижорат банкида (NCB) мижозлар талабининг ўсиши, фаол ҳукумат қонунчилиги ва бирлашиш ва қўшилиш (М&А) GCC бўйича ислом банклари активларининг ўсишига туртки бўлди.
Пандемия сабаб бўлган иқтисодий таназзуллар шароитида аксарият мамлакатлар қийин иш шароитларига дуч келди. Moody's рейтингига кўра, 2021 йилда Ислом бозорларида исломий молиялаштириш активларига талаб ошади.
Рейтинг агентлигининг таъкидлашича, 2020 йилда исломий молиялаштириш барқарор бўлиб, ўсиш 2021 йилгача давом этиши кутилмоқда.
Исломий молиялаштириш активларининг ўсиши 2020 йилда асосий ислом банклари бозорларида (ЖCC, Малайзия, Индонезия ва Туркияни ўз ичига олган) иқтисодий фаоллигининг сезиларли пасайишига қарамай барқарор бўлиб қолди ва активларнинг анъанавий ўсишидан устун турди. Натижада, исломий молиялаштириш активларининг асосий ислом бозорларидаги улуши 2019 йил декабрда 31,4 фоиздан ва 2005 йилда 30,4 фоиздан 2020 йил сентябрь ойида умумий молиявий активларнинг 32,8 фоизига (одатдаги банк кредитларини ҳисобга олган ҳолда) ошди.
11 сентябрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Туркий давлатлар муфтийларини қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси, профессор Али Эрбош, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Пошозода, Қозоғистон мусулмонлари диний идораси раиси, бош муфтий Наврўзбой ҳожи Тағанули ва Қирғизистон мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий Абдулазиз қори Зокиров қатнашди.
Олий даражадаги мулоқотда муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий салом ва эзгу тилакларини қардош халқ Президентига етказдилар.
Ўз навбатида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров жаноби олийлари Муфтий ҳазратларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига самимий салом ва энг яхши тилакларини етказиб қўйишини сўради.
Ўзаро мулоқотда икки давлат ўртасидаги дўсту биродарлик, қўни-қўшничилик ва яқин ҳамкорлик алоқалари равнақ топаётгани, охирги йилларда чегаралар очилгани, натижада халқларимизнинг азалий алоқалари яна боғлангани таъкидланди. Бундай қулайлик ва ғамхўрликдан барча ниҳоятда мамнун экани айтиб ўтилди.
Туркий давлатлар раҳбарларининг саъй-ҳаракати билан илм-фан, таълим-тарбия, ижтимоий-иқтисодий ва диний-маърифий жабҳаларда муносабатлар ривожланаётгани натижасида муфтийлар ҳам бирлашиб, қардош халқлар ҳамжиҳатлиги йўлида хизмат қилаётгани, хусусан, Рамазон ойи, икки ҳайит байрамлари бирга нишонланаётгани, зарур масалаларда кенгашиб, фатво ва баёнотлар эълон қилинаётгани сўзланди.
Шунингдек, қардош давлатлар раҳбарлари ташаббуси билан барча соҳаларда эришилган мана шундай муваффақиятлар мамлакатларимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошираётгани алоҳида эътироф этилди.
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров қардош халқлар муфтийларининг ўзаро яқин ҳамкорлиги нақадар аҳамиятли экани, бу эса мўмин-мусулмонлар манфаатига хизмат қилишини таъкидлаб, Туркий давлатлар муфтийлари йиғилишига муваффақият тилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати