Дунё янгиликлари

Эронлик усталар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан тажриба алмашади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиқов бошчилигидаги делегация Эронга ташриф буюриб, Эрон маданий мерос, ҳунармандчилик ва туризм вазирининг ўринбосари Муҳаммад Ҳасан Талебиён билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Эрон қадимий маданият, бой тарихий мерос ва улкан сайёҳлик салоҳиятига эга давлатлар экани, шунинг учун ҳам томонлар ушбу соҳаларда ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришдан манфаатдорлиги таъкидланди.

Ўтган йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Эрон туроператорлари ассоциацияси ўртасида биринчи марта ўтказилган видеоанжуман ўзаро муносабатларнинг муҳим имкониятларини очиб берди. Шунингдек, тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ўзаро ҳамкорлик истиқболларини бевосита муҳокама қилиш учун асос бўлиб хизмат қилди.

Эроннинг «Zagros Airlines» ва «Aseman Airlines» компаниялари «Теҳрон-Тошкент-Теҳрон», «Теҳрон-Бухоро-Теҳрон» ва «Машҳад-Бухоро-Машҳад» йўналишларида сайёҳлик чартер рейсларини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Учрашувда эронлик реставрация ишлари бўйича уста ва мутахассислардан иборат делегацияни Ўзбекистонга ташрифини уюштириш ва ушбу йўналишда тренинглар ўтказишга қизиқиш билдирилди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

1133 марта ўқилди

Янгиликлар

Top