Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
19 Ноябр, 2025   |   28 Жумадул аввал, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:53
Қуёш
07:16
Пешин
12:13
Аср
15:20
Шом
17:05
Хуфтон
18:21
Bismillah
19 Ноябр, 2025, 28 Жумадул аввал, 1447

Даврий нашрларда: Мьянмада Ислом

03.04.2021   1548   2 min.
Даврий нашрларда: Мьянмада Ислом

Мьянма Республикаси – Жануби-шарқий Осиёда, Ҳинди­хитой ярим оролининг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган давлат. Майдони – 678,5 минг км2. Аҳолиси 42 миллион киши. Пойтахти – Янгон шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 14 маъмурий ҳудудга бўлинади.

Давлат тузуми – республика. Конституцияга биноан, давлат бошлиғи – президент, қонун чиқарувчи ҳокимият – Миллат мажлиси; ижро ҳокимияти ҳукумат зиммасида.

Табиати. Мьянма – тоғли мамлакат. Энг баланд жойи 5881 метр (Кхакаборази тоғи). Шарқида Шан тоғи ва унинг денгиз бўйигача чўзилган тизмалари, ғарбида Ракхайн (Аракан-Йома), Паткай ва бошқа тизмалар бор.

Йирик шаҳарлари: Янгон, Мандалай, Моламьян.

Мьянма 1948 йилдан бери БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипло­матик муносабатлари 2001 йил февралда ўрнатилган.

Аҳолиси. Мьянма – кўп миллатли давлат. Мамлакатда 76 га яқин миллат ва элат бор. Мьянмада (бирмаликлар) карен, шан, чин, качин, мон ва бошқа халқлар яшайди. Ҳиндлар, хитойлар, европаликлар (асосан, инглизлар) ҳам бор. Расмий тили – мьянма тили. Диндорлари, асосан, буддавийлар (70 фоиз), мусулмон, ҳинду ва насроний жамоалари ҳам бор.

Мьянмада мусулмонлар сони 2,5 мил­лиондан зиёд. Мамлакат аҳолисининг 4,3 фоизини ташкил қилади. Шундан роҳинжа мусулмонлари 1 миллион нафардан ортиқ.

Мьянманинг шимоли-ғарбидаги Рак­хайн штатида мусулмон-роҳинжаларга қарши зўравонликлар кузатилган. БМТ маълумотларига кўра, сўнгги 4 йил мобай­нида мазкур минтақадаги 120 минг одам тазйиқлар туфайли ўз уйларини ташлаб, бошқа жойларга кўчиб кетишга мажбур бўлган.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти баёноти­да Мьянма­да давом этаётган мантиқсиз воқеаларга нисбатан ўз ёндашувини бил­дириб, мам­лакатдан роҳинжа-мусулмон­ларининг қувилиши, уларни ўлдириш билан қўр­қитиш, ўз ерларида яшаш ҳуқуқидан маҳ­рум қилиш жиноят экани таъкидланган.

Маълумотларга кўра, Мьянманинг Ара­кан вилоятида табиий бойликларнинг жу­да катта ерости захираси мавжуд. Айнан роҳинжа аҳолиси яшайдиган ҳудудда 1,2 триллион куб-метр табиий газ ва 2,1 миллиард бар­рель нефть конлари борлиги тахмин қи­линмоқда. Бу эса минтақада давом этаётган можароларнинг асл сабабини илғашга им­кон беради.

Ўзбекистон ҳукумати Мьянмадаги ҳолат юзасидан ўз муносабатини билдириб, 2017 йил 18 сентябрь куни зарур маҳсулотлар­дан иборат инсонпарварлик ёрдамини Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг Даккадаги миллий бош қароргоҳига етка­зиб берган. Бу инсонпарварлик ёрдами Бангладешда бўлиб турган 50 мингдан ортиқ қочоқ эҳтиёжини қондиришга хиз­мат қилган.

Нурмуҳаммад НОСИРОВ тайёрлади.

“Ҳидоят” журналининг 3-сонидан олинди

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти

19.11.2025   375   2 min.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти

Жорий йилнинг 19-ноябрь куни Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи" китобининг тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов ва Обиджон Кадиров, Молиявий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи И.Зухриддинов, Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Камолов, Ҳуқуқшунослик бўлими бошлиғи Ж.Хатамов, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов, диний соҳа вакиллари ҳамда зиёлилар иштирок этди.

Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган қудсий ҳадис шарҳи ва унинг инсон маънавияти, жамият ахлоқий муҳитидаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муфтий ўринбосари асарнинг бугунги кун билан ҳамоҳанглиги ва ёш авлодни тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Тақдимот давомида китобнинг мазмун-моҳияти, унда келтирилган қудсий ҳадис шарҳи ва унинг инсон маънавияти, жамият ахлоқий муҳитидаги ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Муфтий ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов китобнинг бугунги кун билан ҳамоҳанглиги ва ёш авлодни тарбиялашда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.  

Уламолар китобдаги ҳикматлар инсонни самимият, тақво, яхшилик ва қалб поклигига чорлашини қайд этиб, ушбу асар кенг китобхонлар учун муҳим маънавий манба эканлигини урғуладилар.

Шунингдек, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг "Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими", "Ёшларга насиҳатим" номли китоблари ҳақида ҳам тўхталиб, исломий илмлар соҳасида юзага келадиган турли ихтилофларни илмий, мувозанатли ва далилларга асосланган тарзда ёритиб бериши билан алоҳида аҳамиятга эга эканлиги, асарда фиқҳ ва ақиданинг энг муҳим масалаларидаги турлича қарашлар сабаблари, уларнинг манбалари ҳамда ечимлари кенг ва тушунарли услубда баён қилингани, “Ёшларга насиҳатим” китоби эса ёшлар учун маънавий раҳбар, тарбия манбаи ва жамиятга фойдали инсон бўлиш йўлидаги қўлланма экани таъкидланди.

ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги 

Матбуот хизмати.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «ЭЙ БАНДАЛАРИМ… Бир қудсий ҳадис шарҳи» китоби тақдимоти
Янгиликлар