Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
22 Феврал, 2026   |   5 Рамазон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:50
Қуёш
07:09
Пешин
12:42
Аср
16:22
Шом
18:09
Хуфтон
19:21
Bismillah
22 Феврал, 2026, 5 Рамазон, 1447

Илм-фан ер ҳақидаги ҳадисни тасдиқлайди

16.07.2021   1487   1 min.
Илм-фан ер ҳақидаги ҳадисни тасдиқлайди

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида: “Бутун ер юзи мен учун ибодат маскани ва покланиш воситаси бўлиб яратилган ва менинг жамоатимдан ҳар қандай одам намоз топган жойда ибодат қилиши мумкин" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Яқинда ўтказилган бир тадқиқотда олимлар тупроқда энг қийин бактериялар турларини тозалайдиган ва йўқ қиладиган антибиотиклар мавжудлигини аниқлади. Бу эса ўз навбатида ерни дезинфекцияловчи эканлигини исботламоқда.

Ушбу тадқиқот доирасида олимлар ердан фойдаланиб, осон бўлмаган бактериялар турларини йўқ қиладиган восита яратишга ҳаракат қилишди. Лабораториядаги синовлардан сўнг улар 24 соат ичида ер бутун бир бактериялар оиласини йўқ қилишга қодир эканлиги ва Ердан фойдаланмаган синовларда бактериялар оиласининг 45 баробарга кўпайганини аниқлашди.

Натижада олимлар Ерда антибиотиклар мавжудлигини аниқлади, уларсиз сайёрамиздаги ҳаёт инсон танасига кириб, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган вирус ва бактериялар туфайли мавжуд бўлмайди. Бироқ Яратган Парвардигормизнинг инояти билан ҳаётимиз давом этишини таъминлаш учун табиатда покланиш хусусиятини ўрнатди. Бу яхшилик учун фақат Қодир Аллоҳга чексиз ҳамд билдиришимиз даркор.

 

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Меҳр улашган Рамазон: эҳтиёжмандларга амалий ғамхўрлик

22.02.2026   1816   1 min.
Меҳр улашган Рамазон: эҳтиёжмандларга амалий ғамхўрлик

Рамазон ойи инсонлар қалбида меҳр-оқибат, саховат ва бағрикенглик туйғуларини янада мустаҳкамлайдиган айни палладир.


Бу муқаддас ойда эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш фаровонлигини яхшилаш ва жамиятда ўзаро ғамхўрлик муҳитини кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Давлат томонидан амалга оширилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари ана шу эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Рамазон ойи муносабати билан мамлакатимизда муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бир марталик моддий ёрдам ажратилмоқда. Тегишли тартибга мувофиқ, эҳтиёжманд фуқароларга 1 миллион ва 500 минг сўм миқдорида молиявий кўмак тақдим этилмоқда.
 

Мазкур ташаббус нафақат моддий ёрдам, балки давлатнинг аҳолига бўлган эътибори, ғамхўрлиги ва ижтимоий масъулиятининг амалий ифодасидир. Айниқса, муқаддас ойда бундай кўмакнинг етказилиши ҳудудлардаги кўплаб оилалар учун катта маънавий қўллаб-қувватлаш бўлмоқда.


Жумладан, Наманган вилоятида ҳам 68 мингдан ортиқ оилага бир марталик моддий ёрдам етказилиши режалаштирилган. 
 

Жойларда бу жараён изчил ва манзилли тарзда амалга оширилиб, ёрдам ҳақиқатан эҳтиёжманд аҳоли қатламини қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.


Бундай ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари жамиятда ўзаро меҳр-мурувват муҳитини мустаҳкамлаб, инсон қадри ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг амалий натижасини намоён этмоқда. Рамазон ойида эзгулик ва саховат ҳар бир хонадонга кириб бораётгани эса бу ишлар самарасининг яққол ифодасидир. 
 

Бундай савобли амаллар республиканинг барча туманларида давом эттирилади. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Меҳр улашган Рамазон: эҳтиёжмандларга амалий ғамхўрлик
Ўзбекистон янгиликлари