Дунё янгиликлари

Дунёдаги энг катта Қуръон нусхаси намойиш этилади

Шу йил 2 октябрь куни алюминий материалга ишланган дунёдаги энг катта ҳажмдаги Қуръони карим нусхаси “Дубай Экспо 2020” халқаро кўргазмасида намойиш этилади. Уни покистонлик хаттот кўчирган.

Покистонлик рассом беш йил олдин алюминий материалга Қуръон оятларини ялтироқ ҳарфлар билан ўйиб чизган. Бу алюминийга ёзилган 1400 йиллик Ислом тарихидаги дунёдаги энг катта Қуръони карим нусхасидир. Рассом илгари худди шундай шрифтда алюминий ва олтиндан Аллоҳнинг 99 та гўзал исмларини ўйиб ёзган.

Шаҳид Разод беш йил олдин бошлаган лойиҳасини бу йил олти ой давом етадиган “Дубай Экспо 2020” кўргазмасида намойиш этади.

Маълумот учун: Шаҳид Разам 2000 йилда Ал Айн университетининг «Йил рассоми» мукофотига сазовор бўлган.

Қуръони каримнинг алюминий материалга ўйиб ёзилган ушбу нусхаси рамкадан ташқари узунлиги 8,5 фут (259 см) ва кенглиги 6,5 фут (198 см). Ҳар бир саҳифаси 150 сўздан иборат бўлиб, уларнинг умумий сони 550 тани ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, “Дубай Экспо 2020” кўргазмаси ўтган йил октябрь ойида бўлиб ўтиши керак эди, аммо пандемия туфайли қолдирилганди.

Халқаро кўргазма шу йилнинг 1 октябридан 31 мартигача 182 кун давомида ўтказилади. Унда 25 миллиондан ортиқ ташриф буюрувчиларни қабул қилиши кутилмоқда.

 

ЎМИ халқаро алоқалар бўлими

1082 марта ўқилди

Янгиликлар

Top