Дунё янгиликлари

Имом масжидга сузиб бормоқда

Бангладешлик ёш имом Ҳофиз Мойнул сўнгги икки ҳафта давомида ўз масжидига сузиб бормоқда.

Islam.ru хабарига кўра, у Гулаб циклони Жанубий Осиё мамлакатининг бир қисмига ёпирилиб, ибодатхона жойлашган ҳудуд сув остида қолганидан кейин бунга мажбур бўлди.

Ҳофиз Мойнулнинг айтишича, у масжидни ибодатсиз қолдиришни хоҳламаган, шунинг учун ҳар куни у сузиб ёки уни олиб бориб қўядиганлар бўлса қайиқда масжидга етиб олади.

"Бу масжид бўлгани учун мен уни бўш қолдира олмайман, шунинг учун кунига 5 маҳал ундан азон садолари эшитилади ва Аллоҳ номи билан намоз ўқилади", - дейди имом.

Баъзан бир-икки мўмин намоз ўқиш учун масжидга келади, лекин кўпинча Ҳофиз Мойнул беш фарз намозидан тўрттасини ёлғиз ўзи бажаради.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

208 марта ўқилди

Янгиликлар

Top