Рассом Нажи Баришан 50 та ислом ёдгорлигини тери парчаларига чизди ва АҚШ ва Австралияда галереялар очишни режалаштирган. Анқарада яшар экан, ўрта мактабда хаттотлик ва миниатюра рассомлигига қизиқиб қолди. Бу қизиқиш уни Истанбулдаги Мармара университетида тасвирий санъатни ўрганишга олиб келди. Ўқишни битиргач, Анқаранинг Мамак тумани масжидида муаззин бўлиб ишлаб келади.
Журналистлар билан суҳбатда Баришан ўз уйидаги хоналардан бирини чармга чизиш устахонасига айлантирганини айтди. Австралияда тахминан етти йил яшагандан сўнг, у турли маданиятлар бан танишдик, бу унинг санъатида тараққиётга олиб келди. Австралияда кўрган асарлари уни чарм буюмларга расм чизишни бошлашга илҳомлантирди.
Islam.ru хабарига кўра, бошқа материалларга қараганда терини танлашининг сабабини тушунтириб, рассом чармқадимий ва анъанавий материал эканлигини айтди. Унинг суратлари орасида Ироқнинг "Мальвия" масжиди, Афғонистондаги Ҳиротнинг "Буюк масжиди" ва Покистоннинг "Вазир Хон" масжидилари бор.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бугун, 11 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида касб-маҳоратини оширган масжидлар муаззинларига ижозат шаҳодатномаси топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда таниқли уламолар, тажрибали имом-хатиблар, диний таълим муассасалари устоз-талабалари, малакали муаззинлар ва меҳнат фахрийлари иштирок этди.
Тадбир Қуръони карим қироати ва хайрли дуолар билан бошланди.
Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари сўзлаб, кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жабҳаларида бўлгани каби диний-маърифий соҳада ҳам кўламли ислоҳотлар бўлаётгани, Давлат Раҳбари томонидан соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор натижасида бугунги юксалишларга эришилаётгани ҳақида айтиб ўтдилар. Хусусан, Диний идора томонидан юртимиз масжидларида янграётган азон оҳанглари янада гўзал бўлиши учун саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганига урғу бердилар.
Сўзга чиққан Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими бошлиғи Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли Муфтий ҳазратлари ташаббуси билан имом-хатиблар қироатини яхшилаш ва муаззинларнинг азон айтишларини чиройли қилиш бўйича хайрли ишлар йўлга қўйилгани, бу борада мўътабар манбалар ва замонавий усуллар асосида ўқув режалари ишлаб чиқилгани, қарийб беш йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида икки мингдан зиёд муаззин учун азон ва иқома бўйича ўқув семинарлар, онлайн ва офлайн машғулотлар олиб борилгани, мазкур амалий машғулотлар давомида баҳолаш мезонларига кўра саралаб олинган 196 нафар муаззин махсус ўқитилгани, бугун уларнинг 70 нафардан зиёдига ижозат шаҳодатномалари берилаётгани ҳақида тўхталди.
Тадбир давомида иштирокчиларга муаззинларнинг малака ошириш дарслари жараёнларидан видеолавҳа намойиш этилди. Шунингдек, малакали муаззинларнинг азон садолари тингланди.
Шундан сўнг азон ва иқома айтиш бўйича ижозат шаҳодатномаларини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Муфтий ҳазратлари ва Шайх Алижон қори томонидан малака оширган бир гуруҳ муаззинларга ижозат шаҳодатномалари ва китоблар тўплами топширилди.
Шунингдек, Муфтий ҳазратлари томонидан ўқув машғулотларини ташкил этиш ва ўтказишда жонбозлик кўрсатган Шайх Алижон қори бошчилигидаги устозларга ташаккурномалар берилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати