Дунё янгиликлари

Андалус услубидаги масжид Испаниянинг ислом тарихидан сўзлайди

Дубайда ўзгача дизайнга эга янги масжид – андалус меъморий услубида қурилган диний бино пайдо бўлди.
Мадинат Бадр масжиди Дубайнинг ислом банкларидан бири томонидан қурилди ва яқинда жамоатчиликка очилди.

Амирликлар учун масжиднинг ўзгача кўриниши Испаниянинг жанубида жойлашган Гранадаa шаҳридаги Алҳамбра (қўш ва қалъа) меъморий мажмуасига ўхшайди, дея хабар бермоқда The National News.

Қия томлар, сопол устқоплама плиталар, тақа шаклидаги (мағриб) арклар ва устунли ҳовли – буларнинг барчаси Испаниянинг ислом тарихи билан ўхшашликларни эслатади.

Қизиғи шундаки, Дубай масжидлар билан тобора кўпроқ тажриба ўтказмоқда - сентябр ойида Амирликнинг сув таъминоти хизмати қайта ишланган материаллардан қурилган ва қуёш энергияси билан ишлайдиган янги экологик масжидни очди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

939 марта ўқилди

Янгиликлар

Top