Дунё янгиликлари

Татаристонда Ислом қўлёзмалар маркази очилади

Қозон шаҳрида Волга Булғори томонидан исломни қабул қилинганлигининг 1100 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш мақсадида турли фондлардан Ислом қўлёзма манбаларини сақлаш, ўрганиш, оммалаштириш ва илмий муомалага киритиш бўйича илмий марказ ташкил этилади, дея хабар беради Россия Федерацияси ҳукумати.

Россия Федерацияси бош вазирининг ўринбосари Марат Ҳуснуллин 2022 йилда 71 та тадбирлар ни ўз ичига олган Волга Булғори томонидан исломни қабул қилинганлигининг 1100 йиллигини нишонлаш ва байрамга тайёргарликкўришнинг асосий тадбирлар режасини тасдиқлади.

"Режада Татаристон пойтахтида турли кутубхона ва илмий муассасалар тўпламларида сақланаётган Ислом қўлёзма манбаларини сақлаш, ўрганиш, оммалаштириш ва илмий муомалага киритиш бўйича илмий марказ ташкил этиш кўзда тутилган", - дейилади хабарда.

Ҳуснуллин бир қатор илмий, маданий ва маърифий тадбирлар Татаристонда бўлиб ўтади, улар тарихий ўтмишда ва бугунги кунда ҳам одамларни бирлаштириш учун Волга Булғори томонидан исломни қабул қилиш аҳамиятини кўрсатади, ривожлантириш йўлида ўзига хослигини таъкидлайди ва Ислом дунёсида Россиянинг обрўйи ва имиджини мустаҳкамлайди. У мамлакат президенти бойлигимиз ва меросимиз бўлган динлараро тинчлик анъаналарини асраб-авайлаш муҳимлигини бир неча бор таъкидлаб ўтганлигини қайд этди.

Бош вазир ўринбосари Қозондаги байрам шарафига Волга Булғори томонидан Исломни қабул қилинганлигининг 1100 йиллиги, жумладан, музей, кутубхона, кўргазма ва маъруза заллари номидаги масжид мажмуасини қуриш масаласи ишлаб чиқилаётганини эслатди. Қурилиш ўзгаришларидан ташқари, илмий форумлар, давра суҳбатлари ва семинарлар, шунингдек кўргазмалар, танловлар, босма ва видео маҳсулотларни чиқариш ҳам режага киритилган.

Islam.ru хабарига кўра, байрам доирасида Ульяновск вилояти, Нижний Новгород, Москва ва Россия Федерациясининг бошқа ҳудудларида тадбирлар ва ўзгаришлар режалаштирилган.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

764 марта ўқилди

Янгиликлар

Top