Дания пойтахти Копенгаген шаҳри, Европада Ислом бирдамлигига доир биринчи анжуманни ўтказишга мезбонлик қилди. Мазкур анжуман ишида Европадаги Суннийлик ва Шиалик йўналишидаги уламолар ва турли дин вакиллари иштирок этишди.
Унда Европа жамоатчилиги ва мусулмонларни ташвишга солаётган, Европадаги куфрга чиқарувчи жамоалар томонидан олиб борилаётган бузғунчилик ҳаракатларига барҳам бериш йўллари муҳокама қилинди.
Шунингдек, иштирокчилар томонидан исломни ниқоб қилиб, дунёда тинчлик ва осойишталикнинг беқарорлашувига ҳаракат қилаётган кучлар, уларнинг фаолияти ва ақидалари тинчликпарвар Ислом дини кўрсатмаларига тамоман зид экани, аслида, Ислом дини кишиларни ҳамжиҳатликка, ўзаро бирдамликка чақириши таъкидланди.
Халқаро алоқалар бўлими ходими,
Илёс АҲМЕДОВ
тайёрлади.
Диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст қилувчи ичкиликларга қизиқиш ортади, оилага, соғлом турмуш тарзига рағбат йўқолади, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларга ҳам футур етади, иқтисодий ҳаёт эса рибо ва қимор билан тўлиб-тошади. Оқибатда гуноҳлар кескин кўпайиб кетади.
Шу боис инсон доимо динга эҳтиёж сезади ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди!
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан