Мусулмон фарзанди борки, умрида бир бор бўлса-да, Аллоҳнинг уйи — Каъбатуллоҳни тавоф қилиш орзусида юради. Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг охирги гуруҳлари Мадина зиёратини якунлаб, соғу саломат Макка шаҳрига етиб келмоқдалар. Байтуллоҳни тавоф қилиб, умра амалини бажармоқдалар.
Бу йил 12 минг нафардан зиёд ҳамюртимиз Саудия Арабистонининг икки муқаддас шаҳрида бўлиб, айни кунларда исломнинг бешинчи арконини адо этишга пухта ҳозирлик кўрмоқдалар.
Таниқли уламолар, хусусан Тошкент шаҳридаги "Ҳазрати Али" жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Шарипов ҳаж ибодати бошланиши олдидан самарқандлик зиёратчилар билан ҳаж маносиклари ва муборак амал фазилати тўғрисида суҳбат қилдилар.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Мен ўзимга-ўзим савол бераман: "Нима учун Рамазон ойи шамсий эмас, қамарий ойга қараб тутилади?".
Жавоб шуки, Аллоҳ таоло инсонга йилнинг барча фаслларида рўза тутиш имконини берди. Агар рўза қуёш тақвимига мувофиқ тутилса, шимоллик мусулмон Рамазон рўзасини қийналмасдан қиш фаслида тутар, аммо жанублик мусулмон уни ёзда, қийинчиликда, машаққатда тутар эди.
Қамарий тақвимда эса ҳар бир инсон рўзани гоҳ қишда, гоҳ ёзда тутади. Бу энг гўзал суратдаги айни адолатдир.
Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар...
Аҳмад Дийдот раҳимаҳуллоҳ