Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Сентябр, 2024   |   17 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:50
Қуёш
06:09
Пешин
12:21
Аср
16:35
Шом
18:26
Хуфтон
19:40
Bismillah
20 Сентябр, 2024, 17 Рабиъул аввал, 1446

Ижтимоий тармоқларда зиёратгоҳ ҳақида тарқалган эски видеолавҳа тўғрисида

23.09.2020   1741   1 min.
Ижтимоий тармоқларда зиёратгоҳ ҳақида тарқалган эски видеолавҳа тўғрисида

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятидаги “Заркент бобо” зиёратгоҳида аёллар ва болалар томонидан қабр тавоф қилинаётгани, устунлар ўпилаётгани, зиналарга бош қўйиб, сажда этилаётгани ҳақидаги эски видеолавҳа яна тарқатилди. Таъкидлаш зарурки, ушбу эски видеолавҳа бундан бир йил аввал ижтимоий тармоқларда тарқатилган эди.
Ўша вақтнинг ўзида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан бу ҳолатга муносабат билдирилиб, амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилган. Жумладан, имом-хатиблар жалб этилиб, келган зиёратчиларга қадамжо тўғрисида аниқ маълумот ва зиёрат тартиблари тушунтирилган эди. Шунингдек, зиёратгоҳларга Ислом ақидаси ва шариатида кўрсатилган зиёрат қилиш одоблари ҳақида лавҳалар жойлаштирилган.


Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил октябрь ойида эълон қилинган қуйидаги муносабатлар билан яқиндан танишиб, янада ишонч ҳосил қилиш мумкин.

 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Аввобийн намози

20.09.2024   38   1 min.
Аввобийн намози

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг Аллоҳга ва Бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалийму Карим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ Аршнинг Роббиси Аллоҳ покдир. Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш эт, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, чиқаргин. Ё Арҳамар Роҳимийн”, десин”, дедилар (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти).

 

Аввобийн намози

Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракатдир. Аввал тўрт, кейин икки ракат ёки икки ракатдан қилиб ўқилади.

 

Таҳажжуд намози

Кечаси бир ухлаб туриб ўқиладиган намоз “таҳажжуд намози” деб аталади. Шунингдек, бу намоз “қиём намози” деб ҳам аталади. Дастлаб бу намоз вожиб бўлган, кейин вожиблиги насх қилинган. Нафл намозларининг энг афзали таҳажжуд ҳисобланади. Чунки бу намоз ҳамма ухлаб ётган вақтда ўқилгани учун риёдан узоқ, ихлосга яқин бўлади. Бу намознинг ози икки, кўпи саккиз ракатдир.

Суннатга мувофиқ намоз ўқинг китобидан олинди.

Мақолалар